РАСМИЙ МУНОСАБАТ: "Чирчиқдаги болалар мавзуси " ёлғон хабар!
TVIIBB
Куни кеча интернет ижтимоий тармоқларида, хусусан “Telegram” мессенджери орқали “Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри ҳудудида вояга етмаган болаларнинг жасадлари, ички органлари бўлмаган ҳолатда топилди” изоҳи билан расман тасдиқланмаган аудио хабар тарқатилди.
Тошкент вилояти ИИББ ушбу хабарлар ҳақиқатдан йироқ эканлигини расман маълум қилади. Шунингдек, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудида вояга етмаган болаларни ўғирлаб кетаётган жиноятчи пайдо бўлганлиги ҳақидаги хабарлар ҳам ҳеч кандай асосга эга эмас.
Ҳозирда Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББ томонидан, фуқаролар орасида бу каби асоссиз маълумотларни тарқатиб, ваҳима уйғотаётган кимсаларнинг шахсларини аниқлаш бўйича зарурий чоралар кўрилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Агарда сизда Тошкент вилояти Ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ бирор- бир норасмий хабар ёки маълумот бўлса, вилоят ИИББнинг Ахборот хизмати билан боғланиб, аниқлик киритиб олишингизни сўраймиз.
Чиндан ҳам бу каби ҳолатлар қайд этилган тақдирда, вилоят ички ишлар бош бошқармаси расмий веб-сайти tviibb.uz ва телеграмдаги расмий саҳифаси https://t.me/tviib орқали фуқароларимизга маълумот берилади.
Тошкент вилояти ИИББ Матбуот хизмати