РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

TVIIBB

22 октябрь куни Тошкент вилояти Янгийўл тумани ИИБ ЙҲХБ катта инспектори У.З томонидан ижтимоий тармоқлар орқали ҳайдовчиларга нисбатан ҳақоратли мурожаат бўлганлиги ҳолати тарқатилган эди. Айни вақтда Янгийўл шаҳрида йўналишсиз такси ҳайдовчилари ушбу тарқалган аудиоёзув юзасидан изоҳ сўраб, ИИБга мурожаат қилишмоқда.

Мазкур ҳолат  Тошкент вилояти ИИББ томонидан қатъий назоратга олиниб, ҳозирда фуқаролар билан суҳбат асносида, юзага келган тушунмовчилик бўйича изоҳ берилмоқда.   

Яқин вақтда текширув ишлари хулосасига кўра, албатта батафсил расмий баёнот берилади ва бу ҳақида оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинади.

Шу ўринда фуқароларимизга ушбу вазиятни ҳиссиёт билан эмас, қонуний йўл билан ҳал этиш мақсадга мувофиқлигини билдирамиз.

Интернетдаги норасмий ижтимоий тармоқлари орқали тезкор тарқатилаётган аудио, фото, видео ва босма материаллар ижтимоий муҳитда бирламчи салбий фикрнинг юзага келишига сабаб бўлмоқда. Бундай тезкор хабарларнинг аксар қисми, текширув ишлари якунига кўра бир томонлама ёндашиб, нотўғри талқин қилинганлиги аниқланмоқда.

Ҳурматли фуқароларимиздан тарқатилаётган ҳар бир хабар юзасидан фақатгина расмий маълумотларга таянишларини сўраб қоламиз.

 

Тошкент вилояти ИИББ Матбуот хизмати

Report Page