“NEXIA-3” ҲАМДА “SPARK” ҲАЙДОВЧИЛАРИГА ҚОНУНИЙ ЧОРА КЎРИЛДИ

“NEXIA-3” ҲАМДА “SPARK” ҲАЙДОВЧИЛАРИГА ҚОНУНИЙ ЧОРА КЎРИЛДИ

TVIIBB

Куни кеча, ижтимоий тармоқларда “ Бу қандай тартибсизлик буларга қандай жарималар белгиланади? номи остида тарқатилган видео юзасидан.

Йўлнинг қатнов қисмида йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаётига хавф солиб, уларнинг эркин ҳаракатланишига халақит берувчи ҳаракатларни амалга оширган ҳолда, кенг муҳокамаларга сабабчи бўлган “Nexia-3” ҳамда “Spark” русумли автомашиналар ҳайдовчиларига қонуний чора кўрилди.

Маълум бўлишича, ушбу ҳолатни Қибрай тумани Салар Ш.Ф.Й яшовчи ҳайдовчи Хотамов Жалолиддин содир этганлиги аниқланди. Унга нисбатан Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128(5)-моддасига асосан, маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ЭКИҲнинг 10 баробари, яъни 2 млн 230 минг сўм жарима қўлланилди. Автомашина ҳозирда вақтинчалик жарима майдонида қўйилди.

Қолаверса, ушбу ҳайдовчи жорий йил давомида 15 маротаба йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги, ўтган давр мобайнида тезликни ошириши натижасида 4 маротаба фоторадарларга тушиб, 60 кун муддат ичида белгиланган жарималарни ўз вақтида тўламасдан бефарқлик қилиб юрганлиги ҳам маълум бўлди. Ўз навбатида, ушбу ҳайдовчининг навбатдаги тартибсизлиги ўзига ва яқинларига қимматга тушгани, хулоса чиқаришига сабаб бўлса ажаб эмас.

Шунингдек, видеотасвирдаги “Spark” русумли автомобилга ҳам тегишли чора кўрилиши учун ҳолат юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар якуни, қарор қабул қилиниши учун Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБга юборилиб, белгиланган тартибда чора кўрилди.

Тошкент вилояти ИИББ Матбуот хизмати

Report Page