Тошкент вилоятида кўчма фоторадарлар сони кўпайтирилди

Тошкент вилоятида кўчма фоторадарлар сони кўпайтирилди

TVIIBB

Тезликни меъёридан ошириш оқибатида содир этилаётган йўл транспорт ҳодисаларини олидини олиш мақсадида, Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан, вилоятнинг халқаро ва давлат аҳамиятига эга бўлган автомобиль йўлларида, онлайн режимда ишловчи махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари ҳамда кўчма фоторадарлар сони кўпайтирилди.

Жумладан, М39 “Алмата-Термиз” (Тошкент шаҳри ва республиканинг 8 вилоятини ва Қорақалпоғистон Республикасини боғловчи) автомобил йўли. А373 “Тошкент-Ўш” (Тошкент шаҳри ва водий вилоятларини боғловчи йўл) автомобил йўли. 4Р12 “Бектемир-Чорбоғ” (Тошкент шаҳри ва Бўстонлиқ туманини боғловчи) автомобил йўли. 4Р2 "Тошкент-Нурафшон" шаҳарларини боғловчи йўл. Кўпроқ ЙТҲ ҳодисалари содир бўлиш мумкин бўлган 4Р20 “Қорасув-Бекобод” (Тошкент шаҳри ва Бекобод шаҳарларини боғловчи) каби автомобил йўлларида онлайн режимда ишловчи 8 та кўчма фоторадарлар халқ тили билан айтганда “Уч оёқли радар” лар сутканинг 24 соати мобайнида ўрнатилиб ишлатилмоқда.

Ушбу фоторадарлар орқали 1 сутка мобайнида 4000 дан ортиқ, тезликни меъёридан ошириш ҳолатлари аниқланди. 

Ҳурматли ҳайдовчилар! Тезликни белгиланган меъёридан ошириб, ўзингиз ва ўзгалар ҳаётига хавф туғритманг.  

 

Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ Матбуот хизмати

Report Page