Янгийўл шаҳри ва туманида «Жиҳодчилар» оқими аъзоларининг бир гуруҳи қўлга олинди

Янгийўл шаҳри ва туманида «Жиҳодчилар» оқими аъзоларининг бир гуруҳи қўлга олинди

Toshkent viloyati IIBB

ДХХ Тошкент вилояти бошқармаси ва вилоят ИИББ томонидан Янгийўл шаҳри ва туманида ўтказилган тезкор тадбирда «Жиҳодчилар» оқимининг бир нечта аъзоларидан иборат гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Маълумотларга кўра, мазкур гуруҳни ташкил қилган 4 нафар шахслар Суриядаги террористик ташкилот аъзолари сафига бориб қўшилган холда жанговар ҳаракатларда иштирок этган.

Улар ўз навбатида Янгийўл шаҳар ва туманида яшовчи яқин танишларини ҳам шу йўлга даъват қилган ҳолда, Сурия давлатидаги «Тавхид ва Жиҳод» катибаси Халқаро Террористик ташкилоти сафига бориб қўшилишни режалаштиришган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов харакатлари олиб борилмоқда.

Шу ўринда ҳурматли фуқароларни юқорида қайд этилгани каби террористик ташкилот аъзоларининг чақирувларига алданиб, жиноят кўчасига кириб қолмасликка чақирамиз.

ИИББ Ахборот хизмати

Report Page