ИИББ ЙҲХБ Мақсад чора кўриш эмас, нохуш ҳолатларнинг олдини олиш

ИИББ ЙҲХБ Мақсад чора кўриш эмас, нохуш ҳолатларнинг олдини олиш

Тошкент вилояти ИИББ Матбуот хизмати

Тошкент вилоятида ўтказилаётган “Ҳаракат хавфсизлиги ойлиги” тадбирлари доирасида газда ишлаш учун қайта жиҳозланган транспорт воситаларида содир бўлиши мумкин бўлган нохуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида рейдлар ўтказилмоқда.

Тадбирлар давомида жами 41 қоидабузарлик аниқланди. Жумладан, 13 ҳолатда автомобилга ўрнатилган газ баллонининг навбатдаги синов муддати ўтгани, 7 ҳолатда ноқонуний равишда газ баллони ўрнатиб ҳаракатланиш, 21 ҳайдовчининг эса автомашинасига ўрнатилган газ мосламасига оид ҳужжати ёнида йўқлиги маълум бўлди.

Шунингдек, рейдлар давомида Юқори Чирчиқ туманидаги “Pavlon Petrol” МЧЖ газ қуйиш шохобчасида “ВАЗ-2103” русумли, давлат рақам белгиси 10 Е 985 DA, “ГАЗ-2410” русумли, давлат рақам белгиси 10 Х 075 JA, Янгийўл туманидаги “Ҳамкор Газ Сервис” МЧЖ газ қуйиш шохобчасида “Нексия” русумли, давлат рақам белгиси 10 Q 787 CA, “Ваз-2106” русумли, давлат рақам белгиси 10 Q 812 YA бўлган транспорт воситаларига газда ишлаш учун қайта жиҳозланганлиги тўғрисидаги тегишли ҳужжатларисиз газ қуйиш шохобчаси операторлари томонидан газ ёқилғиси қуйиб берилгани аниқланди.

Ҳурматли ҳайдовчилар, йўлларда ҳаракатланишда ҳамда газ қуйиш шохобчаларида бефарқ бўлмайлик, зеро ўзгалар ҳаёти учун ҳам масъул эканингиз ёддан чиқмасин. Оддий ёки арзимас туюлган камчилик нохуш ҳолатларга сабабчи бўлиши мумкин.


Report Page