Тошкент вилояти ИИББ Бўстонлиқ туманида ички ишлар органлари хизматларини кучайтиради.
Тошкент вилояти ИИББ Матбуот хизмати
Республикамизда иссиқ ҳаво ҳароратининг кузатилиши билан Бўстонлиқ туманида жойлашган дам олиш масканлари, тоғли ҳудудлардаги сув ҳавзалари ва туристик марказларига ташриф буюраётган фуқаролар сони ортиб бормоқда.
Ёзнинг жазирима кунларида ҳам бу ерларда салқин ва нафис ҳаво ҳароратини ҳис этиш мумкин. Айнан манашу жиҳат бугун Бустонлиқ туманига минглаб фуқароларимиз ва юртимиз меҳмонларини жалб этмоқда.
Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси Бўстонлиқ туманига ташриф буюраётган кўп сонли фуқароларимизни мазмунли ҳордиқ олишлари учун ҳар томонлама хавфсизликни таъминлаш ва хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида қўшимча ички ишлар органлари хизматларини кучайтиради.
Туманга элтувчи йўллар, дам олиш масканлари ва чорбоғ зонасининг марказий қисмларига қўшимча шахсий таркиб бириктирилиб, кундузги ва тунги вақтларда фуқаролар хавфсизлиги учун хизмат кўсатиш сифати оширилади.
Расман: Бўстонлиқ туманида ички ишлар органлари хизматларининг кучайтирилиши, ташриф буюраётган кўп сонли фуқароларимизни тинчлик ва хавфсизликда, мазмунли ҳордиқ олишлари ҳамда уларнинг мурожаатлари бўйича жойида тезкор ва манзилли ечим топишга хизмат қилади.
Тошкент вилояти ИИББ Матбуот хизмати.