Дала майдонида ёқиб юборилган Malibu2' воқеаси юзасидан тафсилот

Дала майдонида ёқиб юборилган Malibu2' воқеаси юзасидан тафсилот

Toshkent viloyati IIBB

Кеча, 18 июнь куни ижтимоий тармоқларда ноъмалум шахс томонидан ёқиб юборилган Malibu2' автомашинанинг видеоси тарқатилиб, кенг муҳокама қилинди.

Тошкент вилояти ва пойтахт ИИББ ходимлари томонидан ҳамкорликда олиб борилган тезкор суруштирув ишлари давомида Malibu2ʼ ни ёқиб юборганликда гумонланган ва унга алоқадор бўлган шахc аниқланиб, ушланди.

ИИББ Ахборот хизмати

Тафсилотларга кўра, 2020 йилнинг 1 июнь “LESSOR CAR” МЧЖ раҳбари Баҳодир Н. таниши 38 ёшли Улуғбек М.га давлат рақам белгиси 01 757 MDA бўлган Malibu2ʼ автомашинасини сотиб беришини сўраб, ундан 5 миллион сўм бошланғич бадал маблағи олади. Шундай сўнг, 2 июнь куни вақтинча Мирзо Улуғбек туманида яшовчи гулистонлик 1994 йилда туғилган З.Б. (аёл) таниши Улуғбек М.дан шахсий иши юзасидан мазкур автомашина маълум муддатга кераклигини сўраб, олиб кетиб қайтариб олиб келиб бермайди.

Шундай сўнг кеча, 2020 йилнинг 18 июнь куни соат тахминан 04:30 ларда Тошкент тумани Файзобод МФЙ ҳудудида жойлашган фермер хўжалиги дала майдони яқинида, ўзганинг мулкини қасддан нобуд қилиш мақсадида “LESSOR CAR” МЧЖ балансидаги 2019 йилда ишлаб чиқарилган қора рангли Malibu2ʼ русумли автомобилни ёқиб юбориб, нобуд қилган.

ИИББ Ахборот хизмати

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент тумани ИИБ ТБ томонидан фуқаро З.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 173-моддаси 2-қисми «в» банди, ЖКнинг 227-моддаси 1-қисми билан қўзғатилган, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ИИББ Ахборот хизмати

Report Page