Тошкент вилоятида 3-секторлар фаолияти юзасидан видеоселектор ўтказилди

Тошкент вилоятида 3-секторлар фаолияти юзасидан видеоселектор ўтказилди


Жорий йилнинг 12 июнь куни Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида вилоят, шаҳар-тумани 3-секторлар фаолиятини яхшилаш юзасидан белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент вилояти ИИББда кенгайтирилган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Жараёнда вилоятининг барча туман-шаҳар ИИБ бошлиқлари ва уларнинг сектор котиблари билан семинар тренинг ташқил қилинди.

Йиғилишда вилоят 3-сектор раҳбари, ИИББ бошлиғи полковник Тоҳир Арипов ва вилоят Ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Озода Парпибоева бошчилигида туман (шаҳар) ИИБ бошлиқлари ва котиблари ҳамда сектор ҳамкорлигидаги ташкилот масъуллари иштирок этди.

Йиғилишда белгилаб берилган долзарб вазифалар юзасидан келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирларни муҳокама қилди.

Вилоят 3-сектори ишчи гуруҳи аъзолари билан биргаликда жорий йилнинг 5 ойи давомида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар танқидий муҳокама қилиниб, сусткашликка йўл қўйган масъуллар қаттиқ огоҳлантирилди ва ижобий иш кўрсатгичларига эга бўлган ишчи гуруҳ аъзолари рағбатлантирилиши белгиланди.

Вилоят 3-сектор бошлиғи Тоҳир Арипов масъулларга вилоят сектор ишчи гуруҳи аъзолари таркибини янгилаш, яъни, бошқа лавозимга тайинлангани ёхуд иш жойи ўзгаргани муносабати билан бўшаб қолган аъзолар сафини тўлдириш, ишчи гуруҳ аъзоларининг ҳар бири томонидан амалга оширилган ҳафталик иш натижаларини мониторинг қилиш, ҳал этилмасдан қолаётган муаммоларни, давлат дастурлари ҳамда бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатларда белгилаб берилган вазифаларни тўлиқ бажариш ва муаммоларни бартараф этиш чораларини кўриш юзасидан кўрсатмалар берди.

Шунингдек, йиғилиш давомида Озода Парпибоева ва масъуллар томонидан «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»нинг электрон базаси тўғрисида яна бир бор тушунча бериб, иштирокчилар томонидан ушбу тизим билан боғлиқ берилган саволларга жавоблар берилди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги ДХPА масъули томонидан секторлар фаолиятини баҳолашнинг янги тизими ҳақида ҳам маълумот берилди.

«Ёшлар дафтари»га киритилган ёшлар билан тизимли ишлаш, “Daftar.mehnat.uz” платформасини юритилиши тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Муҳриддин Ҳамзаев сўзга чиқиб, ўқув машғулот қатнашчиларига шакллантирилган реестрга киритилган ёшлар билан сўровнома ўтказиш, уларнинг муаммолари бўйича ёшлар дафтарига киритиш, дафтарга кирган ёшларнинг бандлигини таъминлашда асосий эътиборни нималарга қаратиш лозимлиги тўғрисида тушунтирди.

ИИББ Ахборот хизмати

Report Page