КАРАНТИН: 50 мингдан ортиқ қоидабузарлик, 120 минг фуқарога расмий огоҳлантирув, 18 мингга яқин транспортлар жарима майдонида

КАРАНТИН: 50 мингдан ортиқ қоидабузарлик, 120 минг фуқарога расмий огоҳлантирув, 18 мингга яқин транспортлар жарима майдонида

Toshkent viloyati IIBB

Тошкент вилояти ИИББ ва ҳамкорликдаги ташкилотлар масъул ходимларидан тузилган «Ҳаракатдаги қўшма гуруҳ» томонидан, карантин қоидаларини бузиш ҳолатлари юзасидан вилоятнинг минтақавий марказлари (туман-шаҳарлар) кесимида кенгайтирилган рейд тадбирлари ўтказилмоқда.Ҳозирда карантин тадбирларига 2 000 га яқин ИИО ходимлари туну кун хизмат қилмоқда.

Ҳозирда карантин тадбирларига 2 000 га яқин ИИО ходимлари туну кун хизмат қилмоқда.

ИИББ Ахборот хизмати

ИИББ ҲПБ ва унинг қуйи тизим ходимлари томонидан бугун, 8 июнь куни ўтказилган тадбирлар давомида, фуқаролар томонидан карантин қоидаларини бузиш билан боғлиқ 1 682 та ҳолат қайд этилган. Аниқланган ҳолатларнинг 31 фоизи Чирчиқ ва Ангрен шаҳри ҳамла Қибрай ва Янгииўл туманларига тўғри келади.

Вилоят бўйича карантин қоидаларини бузиш эса тадбирлар бошидан жами 50 215 тани ташкил этади. Қоидабузарликларнинг 33 фоизи Ангрен ва Чирчиқ шаҳарларига ҳамда Зангиота, Қибрай, Янгийўл туманларига тўғри келади.

Бир кунда 1 502 нафар, тадбирлар бошидан эса 120 мингдан ортиқ фуқаролар карантин қоидаларини бузмаслик юзасидан расмий огоҳлантирилган.

Шунингдек, ЙҲХБ инспекторлари томонидан ўтказилган тадбирлар давомида 19 нафар ҳайдовчи томонидан карантин қоидаларини бузиш, транспорт воситасини ҳужжатсиз бошқариш бўйича 162 та, шунингдек, транспорт воситасини маст ҳолда бошқариш билан боғлиқ 5 та ҳолат аниқланган. Шу ва бошқа турдаги қоидабузарликлар билан бугуннинг ўзида 161 та, тадбирлар бошидан 17 938 та автотранспорт воситалари жарима майдонига жойлаштирилган.

Барча аниқланган қоидабузарликлар юзасидан қонунда белгиланган тартибда чора кўрилган.

ИИББ Ахборот хизмати

Report Page