Тошкент вилоятида бир кунда 1 500 га яқин карантин қоидаларини бузиш ҳолати аниқланиб, чора кўрилди
Toshkent viloyati IIBBЭпидемик вазият келиб чиқиб, бугун, 30 май ҳолатига Тошкент вилоятининг 7 та туман шаҳарлари (Бекобод шаҳри, Зангиота, Қибрай, Паркент, ЮқориЧирчиқ, Янгийўл ва Тошкент туманлари) «қизил» ҳудудга киритилган бўлса, 9 таси (Ангрен, Чирчиқ, Нурафшон ва Янгийўл шаҳарлари, Оққўрғон, Бекобод, ҚуйиЧирчиқ, ЎртаЧирчиқ ва Чиноз туманлари) «сариқ» тоифага, қолган 6 таси (Олмалиқ ва Оҳангарон шаҳри, Оҳангарон, Бўстонлиқ, Бўка, Пискент туманлари) «яшил» ҳудудлар тоифасига киритилган.
Ҳозирги кунда Тошкент вилояти ИИББ томонидан инфекция тарқалишининг олдини олиш, фуқаролар хавфсизлиги ва энг асосийси уларнинг саломатлигини асраш юзасидан кучайтирилган карантин тадбирлари жорий қилинган. «Қизил» тоифага киритилган ҳудудлар қатъий назоратга олинган.
Ушбу карантин тадбирларига вилоят ИИББнинг 1 минг 500 нафар ходимлари жалб қилинган бўлиб, тун-у кун хизмат олиб бормоқда.
Кеча, 29 май кун олиб борилган тадбирлар ва ўтказилаётган рейдлар давомида фуқаролар томонидан карантин қоидаларини бузиш билан боғлиқ 1 400 та ҳолат қайд этилди ва қонуний чора кўрилди.
Шунингдек, 15 та ҳолатда карантин тадбирларида хизмат олиб бораётган ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабларини бажармаслик кузатилган бўлса, 1 минг 655 нафар фуқаро расмий огоҳлантирилган.
Мазкур аниқланган ҳолатлар бўйича 600 га яқини Ангрен, Олмалиқ шаҳарлари ва ЎртаЧирчиқ туманларига тўғри келади.
Шунингдек, карантин қоидаларини бузиш ҳолатлари тадбирлар бошидан бугунги кунга қадар 36 минг ортиқ бўлса, ходимларнинг қонуний талабларини бажармаслик билан боғлиқ 1 минг 800 дан ортиқ ҳолат аниқланган. Ушбу аниқланган ҳолатларнинг барчасига қонуний чоралар кўрилган. Вилоят бўйича 104 мингдан ортиқ фуқаролар расмий огоҳлантирилган.
Қоидабузарликларнинг 3 минг 500 таси Ангрен шаҳрига тўғри келса, 7 минг 500 ортиқ ҳолатлар Янгийўл ва Қибрай туманлари ҳамда Олмалиқ шаҳарларига тўғри келади.
Шу ўринда фуқароларимиздан сўраб қоламиз. Ўрнатилган чекловлар вақтинчалик бўлиб, Сиз ва оила аъзоларингиз, қолаверса ҳар бир фуқаро саломатлигини асраш учундир. Белгиланган карантин қоидаларига катъий амал қилиб, 2 метр ижтимоий масофани сақлаш, тиббий ниқоб тақиш ва қўлқоплардан фойдаланиш, антисептик воситалардан фойдаланган ҳолда қўлларни артиш ва ювиш қоидаларига қатъий риоя этишларини, заруратсиз кўчага чиқмасликларини сўраймиз. Карантин қоидаларини бузиш маъмурий ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
ИИББ Ахборот хизмати