ИИББ: Эпидемияга қарши курашиш доирасида эҳтиёжманд оилаларга ижтимоий кўмак кўрсатилмоқда

ИИББ: Эпидемияга қарши курашиш доирасида эҳтиёжманд оилаларга ижтимоий кўмак кўрсатилмоқда

Toshkent viloyati IIBB

Тошкент вилояти ИИББ томонидан вилоятнинг 3-сектор ҳудудида қатъий карантин тадбирлари олиб бориш билан биргаликда, ҳудудда яшовчи ижтимоий кўмакка муҳтож, ногиронлиги бўлган эҳтиёжманд оилалар ҳамда боқувчисини йўқотган қариялар ҳолидан хабар олиниб, уларнинг яшаш шароитига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

ИИББ Ахборот хизмати

Коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш ҳамда эпидемияга қарши курашиш доирасида “Барчасини ҳамжиҳатликда енгамиз” шиори остида хайрия тадбири ўтказилди.

Тадбирда, вилоятнинг 3-сектор ҳудуди, Янгийул шаҳар, Янгийўл ва Қуйи Чирчиқ туманларида яшовчи 150 дан ортиқ ижтимоий кўмакка муҳтож, эҳтиёжманд оилалар ҳамда боқувчисини йўқотган қариялар ҳолидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва санитария-гигиеник воситалари етказиб берилди.

ИИББ Ахборот хизмати
ИИББ Ахборот хизмати
ИИББ Ахборот хизмати

Ушбу хайрли тадбирда вилоят ИИББ бошлиғи бошчилигида соҳавий хизмат раҳбарлари ва ходимлари иштирок этиб, синовли дамларга уларга кўмакчи бўлишларига хайрихоҳ эканликларини билдиришди.

ИИББ Ахборот хизмати
ИИББ Ахборот хизмати

Ҳозирда вилоятнинг барча шаҳар-туманларида масъуллар томонидан шу каби хайрли тадбирлар давом эттирилмоқда.

Шу ўринда фуқароларимиздан, коронавирус (COVID-19) пандемиясининг олдини олиш ва санитария-эпидемиология қоидалари, талаблари ва белгиланган қатъий тартибга амал қилишларини сўраймиз. Барчасини ҳамжиҳатликда енгамиз!

ИИББ Ахборот хизмати

Report Page