Ангрен бозорида содир этилган иккинчи ўғирлик фош этилди

Ангрен бозорида содир этилган иккинчи ўғирлик фош этилди


Кеча, 11 февраль куни Ангрен шаҳар ИИБга деҳқон бозор ҳудуди маккажўхори сотиш растасидан бир дона тахминий нархи бир миллион сўмга тенг қўл телефони ҳамда 200 минг сўм миқдорда пулларни олиб кетилгани ҳақида хабар келиб тушади ва тегишли тартибга ижрога қаратилади.

Ушбу ўғирлик жинояти бугун бозор ҳудудида хизмат қилаётган 2-минтақавий ҳудуд ППХ отряди ходимлари томонидан фош этилди. Улар гумонланувчи сифатида 2000 йилда туғилган Л.В.ни қўлга олди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, ППХ ходимлари Ангрен шаҳар бозорида ўғирлик қилган яна бир шахсни аниқлагани тўғрисида хабар қилинган эди.

ИИББ Ахборот хизмати


Report Page