55 000 000 сўм миқдордаги қалбаки купюраларни муомалага киргизмоқчи бўлган шахслар жиноят устида ушланди

55 000 000 сўм миқдордаги қалбаки купюраларни муомалага киргизмоқчи бўлган шахслар жиноят устида ушланди

Toshkent viloyati IIBB

Жорий йилнинг 10 февраль куни Тошкент вилояти ИИББ Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими ҳамда Тошкент тумани ИИБ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида қиймати 55 миллионга яқин қалбаки 100 минг сўмлик купюраларни муомалага киргизмоқчи бўлган шахслар жиноят устида қўлга олинган.

Тафсилотларга кўра, Тошкент шаҳрида яшовчи 1991 йилда туғилган Ф.Р. танишлари 1997 йилда туғилган Ж.Т. ва А.А.лар билан биргаликда ноқонуний равишда қалбаки пулларни ясаб, уларни муомалага киргизиш мақсадида тайёрлаганида тезкор ходимлар томонидан далилий ашёлар билан ушланган.

Тадбир давомида ушланган шахслардан: 58 дона кесилган, 490 дона қоғозда тайёрланиб кесилмаган қалбаки 100 минг сўмлик купюралар, рангли принтер, 2 қути махсус қоғозлар, пичоқ ва бошқа буюмлар далилий ашёлар сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан ушланган шахсларга нисбатан Тошкент тумани ИИБ ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 176-моддаси 2 қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

ИИББ Ахборот хизмати


Report Page