ИИБ ходимига пора беришга уринган шахс жавобгарликка тортилди

ИИБ ходимига пора беришга уринган шахс жавобгарликка тортилди

http://buxoroiib.uz
http://buxoroiib.uz

Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ йўл-патруль хизмати инспектори сафдор А.Ф.нинг “Обид” исмли шахс “Ҳайдовчилик гувоҳномаси” олиш учун ўтказиладиган имтиҳонларда икки нафар танишларига ёрдам бериш эвазига 200 АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилганлиги ҳақидаги билдиргисига асосан ўтказилган тезкор тадбирда, 2019 йил 25 декабрь куни соат 10.30да “Обид” исмли шахс вилоят ИИБ ЙҲХБ биноси ён томонида жойлашган автосалон олдида ўз бошқарувида бўлган “Нексия-3” русумли автомашина салонида сафдор А.Ф.га 1.800.000 сўм пулларни пора сифатида бераётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланиб, ҳолат тегишли тартибда расмийлаштирилган.

http://buxoroiib.uz
http://buxoroiib.uz

Текширув давомида, “Обид” исмли шахс Ромитан туманида яшовчи, 1974 йилда туғилган фуқаро С.О эканлиги, унинг акаси С.Р 2019 йил сентябрь ойининг ўрталарида фуқаролар Ҳ.Ш ва Ш.Ҳ.лар унга “Ҳайдовчилик гувоҳномаси”ни олиш учун бўладиган имтиҳонлардан ўтказиб бериш эвазига 1.200.000 сўмдан жами 2.400.000 сўм пулларни берганликлари, С.Р ушбу пуллардан 400.000 сўмини ўзида сақлаб, қолган 2.000.000 сўмини укаси С.О.га берганлиги, ўз навбатида С.О 2019 йил декабрь ойининг ўрталарида акаси С.Рдан олган 2.000.000 сўм пуллардан 200.000 сўмини ўзида сақлаб, қолган 1.800.000 сўмини сафдор А.Ф.га берганлиги аниқланган.

http://buxoroiib.uz

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан Ҳ.Ш ва Ш.Ҳ.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 28,211-моддаси 1-қисми билан, С.Р.га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “б” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан, шунингдек, С.О.га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “б” банди ва 25,28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Report Page