Олмалиқ шаҳар сектор раҳбарлари ёшлар билан учрашув ўтказди
Олмалиқ шаҳар сектор раҳбарлари – ҳоким Қобил Ҳамдамов, прокурор Музаффар Маматов, ИИБ бошлиғи Искандарбек Рашидов, ДСИ бошлиғи Авазхон Эргашев билан “Сектор раҳбарлари ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди.
![](/file/a2952656901ec6d7743b4.jpg)
Тадбир мамлакатимизда ёшларга бўлаётган эътибор, уларнинг билим олишлари, ёшлар орасида тадбиркорликни ривожлантириш, замонавий ахборот технологияларидан унумли фойдаланиш каби мавзуларда самимий суҳбат тарзида ўтди.
![](/file/ba8bb85219bf6b342d5cb.jpg)
![](/file/299bfbea37d18248942ab.jpg)
Учрашувни ўтказишдан асосий мақсад шаҳарда 2020-2021 йиллар давомида ёшлар билан ишлашнинг янги тизимини жорий этиш бўйича қабул қилинган дастур ижросини таъминлаш, йигит-қизларларнинг муаммоларини ўз вақтида бартараф этиш, бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка йўналтиришдан иборат.