Нурафшон шаҳрида 3 сектор раҳбари ёшлар билан учрашув ўтказди

Нурафшон шаҳрида 3 сектор раҳбари ёшлар билан учрашув ўтказди


Кеча, 2 декабрь куни Нурафшон шаҳрида 3 сектор раҳбари иштирокида ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида ёшларнинг муаммолари ва фикр мулоҳазалари эшитилди.

Тадбирдан сўнг «Нурафшон текс» МЧЖга қарашли кийим-кечак ишлаб чиқариш корхонаси томонидан бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Ярмаркага 80 нафар ишсиз фуқаролар ҳамда ёшлар жалб қилинган бўлса, ишлаш истагини билдирганларга шаҳар Аҳоли бандликка кўмаклашиш маркази томонидан йўлланмалар берилди. Айримлари касбга қайта тайёрлаш ўқув курсларига юборилди.

Шунингдек, шаҳар ИИБ бошлиғи томонидан тадбиркорлик ва ўзини-ўзи банд қилиш бўйича маслаҳатлар берилиб, кредит ва бошқа масалалар юзасидан амалий ёрдам берилиши таъкидланди.

Report Page