Расмий муносабат. Фуқаро мурожаати юзасидан

Расмий муносабат. Фуқаро мурожаати юзасидан

Toshkent viloyati IIBB

Оҳангарон. 2020 йилнинг 29 апрель куни соат 13:00 да Оҳангарон шаҳар ИИБ навбатчилик қисмига шаҳар тиббиёт бирлашмасидан келиб тушган хабарга кўра, “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғини, 2-кичик туманида яшовчи 2005 йилда туғилган Елизавета Ц. мурожаат қилиб, шу куни соат 11:00 ларда ўзини яшаш хонадонида таниши 2000 йилда туғилган Исломбек Т. билан ўзаро келишмовчилик оқибатида жанжаллашиб қолиб, жанжал натижасида Исломбек Т. уни юз қисмига уриб тан жароҳати етказганини ва у олган тан жароҳати юзасидан тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилгани маълум бўлган.

Ушбу ҳолат шу вақтнинг ўзида шаҳар ИИБ навбатчилик қисми китобига қайд этилган ва ижрога қаратилган.

Олиб борилган суруштирув ишлари давомида, тиббиёт бирлашмаси томонидан берилган дастлабки маълумотнома ҳамда Олмалиқ шаҳар суд тиббий экспертизанинг 1 май кунидаги хулосасига кўра, соғликни қисқа муддатга бузилишига олиб келмаган “енгил” тан жароҳати олганлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ИИББ Ахборот хизмати