Нурафшон шаҳрида 3 сектор аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилиб, ёшлар учун футбол мусобақаси ташкил этилди
Бугун, Нурафшон шаҳар 3-сектор раҳбари ва Халқ қабулхона масъуллари иштирокида ёшлар ва аҳоли муаммоларини ҳал этишга қаратилган сайёр қабул ўтказилди.
Янги жорий қилинган "маҳаллабай" тизими доирасида ташкил этилган ушбу сайёр қабул "Бирлик" МФЙ аҳолиси ва ёшлари билан бўлиб ўтди. Турли мазмундаги мурожаат ва таклифлар тингланиб, ижрога қаратилди.



Шунингдек, ёшларни спортга жалб қилиш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш учун «ИИБ бошлиғи кубоги» футбол мусобақаси ташкил этилди. Мусобақанинг финал босқичи шаҳардаги 10 ва 57-сонли мактаб ўқувчилари ўртасида бўлиб ўтди. Ғолиблар муносиб тақдирланди.


