Тамаки қутисига яширилган марихуана фош этилди
Жорий йилнинг 6 февраль куни Тошкент вилояти ИИББ ва Янгийўл шаҳар ИИБ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида 1986 йилда туғилган М.О. унинг бошқарувидаги Isuzu автомашинаси ва унинг ўзи гумонланиб холислар иштирокида кўздан кечирилганда, ёнида бўлган тамаки қутиси ичида 1,1 гр марихуана гиёҳванд моддаси борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида олинган.

Ҳолат юзасидан М.О.га нисбатан Янгийўл шаҳар ИИБ ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
ИИББ Ахборот хизмати