Расмий муносабат. Ижтимоий тармоқларда ИИБ ходимларининг уй-жойи билан боғлиқ тарқатилган хабар юзасидан

Расмий муносабат. Ижтимоий тармоқларда ИИБ ходимларининг уй-жойи билан боғлиқ тарқатилган хабар юзасидан

Toshkent viloyati IIBB

Бугун, 10 январь куни ижтимоий тармоқларда “Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида ИИО ходимлари учун қурилган ипотека уйлари шу вақтдан талабга жавоб бермайди, қатор камчиликлари бор” изоҳи билан хабар тарқатилди.

Хабарда келтириб ўтилган ҳолатлар бугуннинг ўзида Тошкент вилояти ИИББ раҳбарияти томонидан назоратга олинди ва ижобий ҳал қилиш чоралари кўрилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг бир қатор қарор ва фармонлари ҳамда ИИВнинг тегишли буйруғи билан, республика, шу билан бирга, Тошкент вилоятида ҳам ИИО ходимларини уй-жой билан таъминлаш мақсадида ипотека кредити асосида арзонлаштирилган уйлар қуриб берилмоқда.

Жумладан, Нурафшон шаҳрида қурилаётган 6 та кўп қаватли уйнинг 3 тасида қурилиш якунланган ва яна 3 тасида тугатилиш арафасида.

Ижтимоий тармоқларда тарқатилган ҳолат юзасидан воқеа жойи (Нурафшон шаҳри Қумариқ МФЙда ИИО ходимлари учун қурилаётган кўп қаватли уй)га вилоят ИИББ бошлиғининг ўринбосари ва ушбу уй-жой қурилиши учун масъул бўлган раҳбарлар чиқишди.
Ҳолат раҳбарият томонидан ўрганилиб, назоратга олинди. Хато камчиликлар муҳокама қилиниб, муаммони ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди.
Келгусида бу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, яшаш учун топширилаётган ҳар бир хонадонни, яна бир белгиланган тартиб бўйича кўздан кечириш ва камчиликларини бартараф этиш бўйича чоралар белгиланди.

ИИББ Ахборот хизмати


Report Page