ИБРАТЛИ ОИЛА — БАХТЛИ ОИЛА

ИБРАТЛИ ОИЛА — БАХТЛИ ОИЛА

“Оила”илмий-амалий тадқиқот маркази Бухоро вилоят бошқармаси  ахборот хизмати

 

  Давлатимиз раҳбари Ш.М.Мирзиёев таъбирлари билан айтганда “Оилага эътибор— ўзлигимизга эътибордир.Оилани сақлаб қолмасак биз ўзлигимизни йўқотамиз.”

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.02.2018 йилдаги “Хотин-қизларни қўллаб-кўвватлаш ва оила институтини мустахкамлаш сохасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5325-сон Фармони ҳамда 2018 йил 27 июндаги “Ўзбекистон Республикасида Оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-3808 сонли Қарори ижросини, хусусан, оила институтини мустаҳкамлаш, энг аввало, «Соғлом оила соғлом жамият» концептуал ғоясини хаётга татбиқ этишга йўналтирилган ягона давлат сиёсатини олиб бориш, оиланинг репродуктив саломатлиги ва демографик ривожланишини, унинг фаровонлиги ва хотиржамлигини ошириш,замонавий оилани ривожлантириш, оиланинг ички муносабатлари, шахслараро муносабатларни, бой маданий тарихий мерос ва анъанавий оилавий қадриятлар, ёшларни оилавий хаётга тайёрлаш ва оилавий ажрашишларнинг олдини олиш, умуминсоний ва миллий оилавий қадриятларни, эр-хотин, ота-она ва фарзандлар, эр-хотин ва уларнинг ота-оналари ўртасидаги муносабатларни яхшилаш, замонавий намунали оиланинг мезонларини белгилаш, ҳамда «Оила жамият ва давлат ҳимоясида» конституциявий принципини кенг тарғиб этиш ва жамиятга сингдириш ишларини олиб бориш, шунингдек, ибратли оилаларни рағбатлантириш мақсадида вилоятда “Ибратли оила” кўрик танловининг ўтказиш бўйича вилоят ҳокимлиги Хотин-қизлар қўмитаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Нуроний” жамғармаси, Касаба уюшмалари федерацияси ва бир қатор  ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда қўшма қарор имзоланган.

Вилоятдаги барча туман(шаҳар)ларда танловнинг қуйи босқичлари якунланиб, ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Ҳар бир тумандан 1 нафардан (жами 13 нафар) энг ибратли оилалар ғолибликни қўлга киритиб, вилоят босқичига йўлланма олишди.

 Оила маркази вилоят бошқармасида Хотин-қизлар қўмитаси билан биргаликда ташкилий қўмита йиғилиши ўтказилиб, ҳайъат аъзолари рўйхати тасдиқланди. Ҳайъат аъзолари ҳамда тадбирни ташкил этиш бўйича ташкилий қўмита аъзоларидан иборат ишчи гуруҳ билан биргаликда, танловнинг Республика босқичига йўлланма оладиган оилаларни аниқлаш мақсадида, “Оила” маркази вилоят бошқармаси биносида 13 нафар оилалар танлов низомида кўрсатилган шартлар асосида беллашишди. Танловнинг 1,2,3- ўринлари соҳиблари аниқланиб, 10 та номинация бўйича совриндорлар танлаб олинди.

Вилоят Миллий драмма театрида ташкил этилган тантанали маросимда  Хотин-қизлар қўмитаси ва бошқа ҳамкор ташкилотлар вакиллари, оммавий ахборот воситалари ва матбуот ходимлари иштирок этишди

1.“Ибратли оила” кўрик –танловида 3- ўрин Бухоро шаҳридан Қодировлар оиласига,

2. 2-ўринга Жондор туманидан Бўроновларлар оиласига

3. “Ибратли оила ” кўрик –танловида 1-ўринни Ғиждувонидан иштирок этган Ҳожиевлар оиласига берилди.

 

Ушбу маросимда энг ибратли оилалар ҳаёт йўлини ибрат сифатида кўрсатиш мақсадида ҳар бир тумандан 15 нафардан нотинч, муаммоли оилалар тадбирда иштирок этишди. Шунингдек, меҳнат фахрийлари, нуроний отахон ва онахонлар ёш оилалар вакиллари таклиф этилдилар. этилди.  Бадиийлаштирилган концерт дастуридан жой олган Втан, Она юрт, истиқлолни тараннум этувчи куй ва қўшиқлар иштирокчилар қалбига байрамона руҳ бағишлади. Қодировлар хонадони аъзоси Муҳаммадқодир Қодировнинг скрипкадаги ижроси, Шофиркон тумани “Пашмон” МФЙ хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахолқий қадриятларни асраш бўйича мутахассиси Гулнора Ширинова томонидан куйланган алла инсон бахтли ва тўкис яшашида муҳим омил — оила пойдевори мустаҳкам бўлиши , оилада иқлим мўътадил, муҳит соғлом бўлиши керак , деган мақсадни илгари сурди.

 

“Оила”илмий-амалий тадқиқот маркази Бухоро вилоят бошқармаси  ахборот хизмати

 

 

 



Report Page