Иқтисодиёт ва педагогика университети – талабалар учун очиқ имкониятлар

Иқтисодиёт ва педагогика университети – талабалар учун очиқ имкониятлар


Ўзбекистондаги университетларнинг аксарияти пойтахтда жойлашган. Вилоятларда ҳам талабаларга сифатли таълим берадиган олий таълим муассассалари бор. Булардан бири Қарши шаҳрида жойлашган Иқтисодиёт ва педагогика университети. Бу ОТМ вилоятдаги энг катта нодавлат таълим муассасаларидан бири ҳисобланади.

Иқтисодиёт ва педагогика университетида бугунги кунда 12342 нафар талаба 12 та таълим йўналишларида таълим олади. Университетнинг илмий салоҳияти 38 фоизини ташкил қилади.

 2022 йилдан фаолият бошлагандаёқ ёш, илмий салоҳияти юқори кадрларни ишга олиш мақсад қилинган. Ҳар бир профессор-ўқитувчи бир йиллик шартнома асосида ишга олинади ва қўйилган талаблар доирасида тасдиқлангандан кейин шартнома муддати узайтирилади. Ҳозирда 170 нафар тажрибали профессор-ўқитувчилар дарс бермоқда. Таълим муассасасида Малайзия, Болгария, Озарбойжон, Туркия, Индонезия, Португалия каби давлатларнинг 14 дан ортиқ нуфузли олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган.

 

Иқтисодиёт ва педагогика университети Ўзбекистон илмий тадқиқотлар миллий базаси - IPU ScienceWeb’да республикадаги ОТМлар орасида Scopus, Web of science, Google scholar халқаро базаларида нашрлар сони H-индекс бўйича 1-ўринда турибди.

Олийгоҳнинг 7 нафар ўқитувчиси “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси IT-сертификатини қўлга киритган ва айни пайтда “Устоз-шогирд” тамойили бўйича 106 нафар талабаларни тайёрлаб сертификатга эга бўлишларида ҳисса қўшишди. Бундан ташқари тил сертификатини олиш учун интилаётган талабаларнинг имтиҳон харажатлари университет томонидан тўлаб берилади.

Талабаларни рағбатлантириш мақсадида турли стипендиялар, грантлар жорий қилинган бўлиб, янги ўқув йилида 100 нафар талабаларга грант асосида ўқиш имконияти берилади.

2024-2025 йилидан олий таълим муассасаси 25та бакалавр таълим йўналиши, 4та магистратура йўналиши мутахассисликлари бўйича талабаларни ўқишга қабул қилади.

Вилоятда университетнинг 3 та ўқув биноси фаолият юритади:

Қарши шаҳри “Равоғ” МФЙ, Ислом Каримов кўчаси, 62-уй.

Қарши шаҳри “Боғишамол” МФЙ, Амир Чорбоғ кўчаси, 2-уй.

Қарши шаҳри “Батош” МФЙ, Бешкент йўли кўчаси, 81-уй.



Сайт Instagram | Telegram 

Reklama huquqi asosida


Report Page