Иқтисодий ўсишнинг барқарорлигини ва аҳоли фаровонлигини таъминлашда ўз ҳисамизни қўшамиз 

Иқтисодий ўсишнинг барқарорлигини ва аҳоли фаровонлигини таъминлашда ўз ҳисамизни қўшамиз 

"Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ Матбуот хизмати.

“Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ ишчилари томонидан санитария-гигиена қоидаларига риоя қилган ҳолда истеъмолчиларга сифатли ва узлуксиз электр энергияси етказиб беришга қаратилган амалий ишлар давом эттирилмоқда.

https://t.me/navoienergo

Вилоятда аҳоли сони энг кўп бўлган Хатирчи туманида шу йил 128 км ҳаво электр ўзатиш тармоқларини янгидан қуриш, 49 дона трансформатор пункларини ўрнатиш ва минга яқин яроқсиз симёғоч таянчларини алмаштириш режалаштирилган. Шунингдек, 2020 йил фуқароларимиздан тушган 35 та мурожаатлардан айни вақтгача 29 таси ижобий хал қилинган. Мисол учун, келиб тушган шикоятларни ҳал қилиш учун “Олмазор” маҳалласида хозирги кунда 5 дона трансформатор пунктлари ўрнатилди ва 10,4 км электр узатиш тармоқлари янгиланди. “Буғирдоқ” қишлоғида яшовчи аҳолиси учун сифатли электр энергия етказиб бериш мақсадида 5,5 километр ҳаво электр ўзатиш тармоқлари қуриш, 2 та трансформатор пунктини ўрнатиш ва эски сим ёғочларини алмаштириш буйича ишлари давом этмоқда.

https://t.me/navoienergo
https://t.me/navoienergo

“Обод қишлоқ” давлат Дастури бўйича 2 896 аҳоли истиқомат қилувчи “Кунжактепа” кишлоғида 8,5 км 0,4 кВли ва 3,2 км 10 кВли электр узатиш тармоқлари янгиланади ҳамда 2 дона трансформатор пунктларини янгидан қурилиш ишлари бажарилади.

https://t.me/navoienergo

Вилоятимизда мазкур дастур асосида бажарилаётган юмушларни таҳлил қиладиган бўлсак, чекка-чекка қишлоқ ва овулларда йиллар мобайнида йиғилиб қолган турли муаммоларига самарали ечим топаётганлигини кўриш мумкин.

https://t.me/navoienergo

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июнь куни қабул қилинган «Навоий» эркин иқтисодий зонаси фаолиятини кенгайтириш ва Навоий вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан Ҳатирчи туманида ташкил этилаётган кичик эркин иқтисодий зонасини мустаҳкам электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 110/10 кВ кучланишли подстанцияси қурилиши ишлари бажарилмоқда. Унда 2 км 110 кВли тармоқ қурилиб қуввати 16 мВАга тенг 2 та 110/10 кВ бўлган трансформаторларни қуришга тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган.

https://t.me/navoienergo

Умуман олганда, электр энергетикаси тармоғини янада ривожлантириш орқали иқтисодий ўсишнинг барқарорлигини ва аҳоли фаровонлигини таъминлаш учун муҳим аҳамият касб этади.

"Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ матбуот хизмати

https://t.me/joinchat/AAAAAE7CbmU0LeoHtg-SLg

Report Page