Иқтисодий ўсиш фонида, жами товарлар импорти такрибида хомашё товарларининг улуши 3,1 фоизга (773 млн.дан 2,6 млрд долларга) ошган.

Иқтисодий ўсиш фонида, жами товарлар импорти такрибида хомашё товарларининг улуши 3,1 фоизга (773 млн.дан 2,6 млрд долларга) ошган.


Бу ҳақда АОКАда ўтказилган Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бошқарма бошлиғи Эркин Мажидов маълум қилди:

Сўнгги 5 йилда мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотни йиллик ўртача 5 фоиздан кам бўлмаган даражада ўсишига эришилди. Иқтисодий ўсиш фонида, жами товарлар импорти такрибида хомашё товарларининг улуши 3,1 фоизга (773 млн.дан 2,6 млрд долларга) ошган.

Ўз навбатида, Ўзбекистоннинг экспорт салоҳиятини ошириш борасида жаҳон бозорига қўшилган қиймати юқори бўлган маҳсулотлар билан кириб бориш ва халқаро ишлаб чиқариш занжирига қўшилиш борасида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан биргаликда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Шунингдек, Президентимиз томонидан «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини тасдиқланиб, унда миллий иқтисодиётнинг экспорт салоҳиятини кучайтириш ва унинг таркибида қўшилган қиймати юқори бўлган маҳсулотлар улушини кескин ошириш ҳисобига экспорт ҳажмини 2 баробарга ошириб, 45 миллиард долларга етказиш мақсад қилиб белгиланган.

Маълумки, жаҳондаги ҳозирги мураккаб вазиятда ташқи бозорларда миллий маҳсулотларни рақобатбардошлигини ошириш ва янги бозорларни ўзлаштириш ҳам қийин вазифалардан бўлиб қолмоқда.

Шунга қарамасдан, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан биргаликда миллий иқтисодиётни экспорт салоҳиятини кучайтириш ва унинг таркибида қўшилган қиймати юқори бўлган маҳсулотлар улушини кескин ошириш бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Бунда, янги шаклланиб келаётган йўналишларни қўллаб-қувватлаш ва салоҳиятли ишлаб чиқарувчиларга қулай бозор шароитларини шакллантиришга қаратилган ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, текстил, фармацевтика, мебелсозлик, қурилиш ва автомобил саноатини ривожлантириш ҳамда ушбу тармоқларда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни экспортга йўналтиришга катта эътибор қаратилган.

Бундан ташқари, юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар доирасида қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга алоҳида аҳамият берилмоқда.

Хусусан, бу соҳада деҳқон ва фермер хўжаликларини ривожлантиришда аҳолини малакаси ошириш, қишлоқ хўжалиги соҳасига илғор рақамли технологияларни кенг жорий қилиш орқали ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, шунингдек соҳада аҳолининг аграр соҳа тадбиркорлигини ташкил этишга кўмаклашиш қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва сотиш (экспорт қилиш) бўйича “Агрегатор” тизими жорий этилмоқда.

Шу билан бирга, соҳага грантлар ажратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилмоқда.

Сўнгги йилларда экспортни қўллаб-қувватлаш йўналишда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида мамлакатимиз экспорти таркибида ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда.

Ўзбекистоннинг экспорт салоҳиятини ошириш борасида жаҳон бозорига қўшилган қиймати юқори бўлган маҳсулотлар билан кириб бориш ва халқаро ишлаб чиқариш занжирига қўшилиш асосий мақсадимиз ҳисобланади.

Сўнгги йилларда экспортни қўллаб-қувватлаш йўналишда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида мамлакатимиз экспорти таркибида ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда.

Хусусан, 2017-2022 йилларда жами товарлар экспорти ҳажми 1,5 баробарга ошган, бунда хомашё (1,2 млрд ўзгаришсиз) улуши 3,3 фоизга камайган. Шунингдек, қўшилган қиймати юқорироқ бўлган оралиқ истеъмол товарлари улуши (3,2 дан 5,9 млрдга) 5,2 фоизга, якуний истеъмол товарлари (0,8 дан 3,2 млрдга) 10 фоизга ҳамда инвестицион товарлар (169 дан 840 млнга) 3,1 фоизга ошган.

Ўзбекистоннинг экспорт салоҳиятини оширишда экспортни қўллаб-қувватлаш, шу бирга саноатни диверсификация қилиш орқали қўшилган қиймати юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш ва уларни экспортга йўналтириш учун кенг имкониятлар яратилмоқда. Хусусан:

- Вазирлар Махкамасининг 2021 йил 4 июндаги 352-сон қарорида Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган асбоб-ускуналар рўйхати тасдиқланган бўлиб, ушбу товарлар божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этилган.

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 апрелдаги

ПФ-115-сон Фармонига асосан божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режими қўлланилишини соддалаштирилган ва ушбу режим бўйича олиб кириб, қайта ишланган товарларга экспортга бериладиган кўплаб қўллаб-қувватлаш чоралари берилиши белгиланган.

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 сентябрдаги ПФ-228-сон Фармонига асосан тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтириш бўйича бир қатор чора-тадбирлар қабул қилинган.

Бунда, айланма маблағларини тўлдириш учун кредит олишида тижорат банкларига экспорт шартномаларини гаров таъминоти сифатида қабул қилиш мумкинлиги, Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан экспортолди ва экспорт билан боғлиқ савдо операцияларини молиялаштириш учун охирги 12 ой мобайнида амалга оширилган экспорт ҳажмидан келиб чиққан ҳолда молиявий ресурслар ажратилиши ҳамда «Янги Ўзбекистон — рақобатбардош маҳсулотлар юрти» дастури доирасида қўллаб-қувватлаш чоралари назарда тутилган.  




Report Page