ИҚТИДОРЛИ ТАЛАБАЛАР УЧУН «UZBEKISTAN GTL» СТИПЕНДИЯЛАР ДАСТУРИГА ЯКУН ЯСАЛДИ

ИҚТИДОРЛИ ТАЛАБАЛАР УЧУН «UZBEKISTAN GTL» СТИПЕНДИЯЛАР ДАСТУРИГА ЯКУН ЯСАЛДИ

@minenergy_uz

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тузилмасига кирадиган «Uzbekistan GTL» компанияси нефть-газ соҳасида таҳсил олувчи иқтидорли талабалар учун биринчи стипендиялар дастурига якун ясади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ташаббуси билан қурилаётган GTL заводи учун кадрлар тайёрлаш дастури доирасида «Uzbekistan GTL» компанияси профилли ўқув юртларининг энг сара битирувчиларини ўз сафига қўшмоқда. Дастурнинг асосий мақсади Қашқадарё вилоятида барпо этилаётган синтетик суюқ ёнилғи ишлаб чиқарувчи ноёб заводда ишлаш учун малакали мутахассисларни тайёрлашдан иборат.

Uzbekistan GTL компанияси томонидан ташкил қилинган нефть-газ соҳасидаги иқтидорли талабалар учун стипендиялар дастури ушбу йўналишдаги олий ўқув юртларидан завод учун энг истеъдодли талабаларни – бўлғуси муҳандисларни саралаб олишга ёрдам берди. 

Бу йил Дастурда қатнашиш учун жами 849 нафар талаба ариза топширди, танловнинг иккинчи босқичи – суҳбатга Тошкент шаҳри ва вилоятларидан 393 нафар талаба ўтди. Саралаш босқичи якунлари бўйича стипендиялар дастурининг ғолиблари бир ўқув йили давомида ҳар ойда асосий стипендияларига қўшимча равишда компания стипендиясини ҳам олади, уларга ишлаб чиқариш ва дипломолди амалиётларини ўташга кўмак берилади, бундан ташқари, стипендиатлар кейинчалик GTL заводига ишга киришлари учун кадрлар захирасига киритилади.

Талабалар учун стипендиялар дастури бўйича ҳужжатларни қабул қилиш 15 сентябрдан 15 октябрга қадар давом этди. Бу йил Дастурда қатнашиш учун 849 та ариза қабул қилинди. Дастурнинг якуний босқичига 80 нафар талаба қўйилади.

Танловни ўтказиш учун нефть-газ соҳасидаги олий ўқув юртларининг профессорлари ва ўқитувчилари таклиф қилинди. Стипендиялар дастурини ташкил қилиш ва ўтказишда И.М.Губкин номидаги Россия Давлат нефть ва газ университетининг Тошкент филиали, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ва Бухоро муҳандислик-технология институти раҳбарияти алоҳида кўмак кўрсатди.

Саралаш комиссияси аъзоларининг сўзларига кўра, дастурда қатнашиш учун ариза берган йигит-қизларнинг билим даражаси жуда юқори. Талабалар, айниқса, кимё, физика ва нефть-газ иши соҳасида яхши тайёрланиб келишган, чет тилларини яхши билишади, ўзлари ҳақида, шу касбни танлаш сабаблари ҳақида ва келажак режалари ҳақида қизиқарли тарзда сўзлаб беришган. 

Танловнинг учта босқичи якунлари бўйича қуйидаги талабалар Uzbekistan GTL компанияси стипендияларининг соҳибига айланди:

1. Абдраманов Жеткербай Парахатбайевич – Қорақалпоғистон Давлат университетининг 4-курс талабаси, таълим йўналиши - “Нефть ва газни қайта ишлаш технологияси”;

2. Ахмеджанова Гавхар Рашидовна – И.М.Губкин номидаги Россия Давлат нефть ва газ университетининг Тошкент филиали 4 курс талабаси, таълим йўналиши – “Корхоналар ва ташкилотлар иқтисодиёти”;

3. Аширов Давид Шавкатович - И.М.Губкин номидаги Россия Давлат нефть ва газ университетининг Тошкент филиали 3 курс талабаси, таълим йўналиши – “Газ қазиб чиқариш, газ конденсати ва ер ости омборлари объектларидан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш”;

4. Дусмуродов Бегзод Собир ўғли – Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтининг 4 курс талабаси, таълим йўналиши – “Электр энергетикаси”;

5. Сунатов Шохрух Шамсиевич – Ўзбекистон Миллий университетининг 1 курс магистранти, таълим йўналиши – “Кимё”;

6. Кузибаев Шихназар Фарход ўғли – Тошкент кимё-технология институтининг 3 курс талабаси, таълим йўналиши – “Нефть ва газни қайта ишлаш технологияси”;

7. Кузиев Жавлонбек Мусамадович – Тошкент Давлат техника институтининг 4 курс талабаси, таълим йўналиши – “Технологик жараёнларни автоматлаштириш ва бошқариш”;

8. Муродова Юлдуз Маликжон қизи – Бухоро муҳандислик-технология институтининг 3 курс талабаси, таълим йўналиши – “Нефть ва газ технологиялари”;

9. Мухиддинов Шерзод Санжар ўғли - И.М.Губкин номидаги Россия Давлат нефть ва газ университетининг Тошкент филиали 4 курс талабаси, таълим йўналиши – “Нефть қазиб чиқариш соҳасидан фойдаланиш ва унга хизмат кўрсатиш”;

10. Усманов Умиджон Равшан ўғли – Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетининг 2 курс магистранти, таълим йўналиши – “Машинасозлик технологияси”;

11. Халимов Адхамбек Акром ўғли – Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтининг 4 курс талабаси, таълим йўналиши – “Технологик машиналар ва ускуналар”;

12. Нураддинов Нураддин Одамбой ўғли – Бухоро муҳандислик-технология институтининг 4 курс талабаси, таълим йўналиши – “Нефть ва газ технологияси ҳамда кимё саноати”.

Uzbekistan GTL компанияси Дастур ғолибларини табриклайди, ўқишда ва нефть-газ соҳасидаги кейинги касб фаолиятларида юқори натижаларга эришишларини тилайди.

Report Page