Хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳонидан 4 нафар талабгоргина топшира олди

Хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳонидан 4 нафар талабгоргина топшира олди

Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

 Жорий йилнинг 29 октябрь куни хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича навбатдаги малака имтиҳони ўтказилди.

 Очиқлик, шаффофлик ва одиллик принципларига асосан ўтказилган малака имтиҳонида талабгорларнинг давлат ва жамият қурилиши ҳамда коррупцияга қарши курашиш, фуқаролик ҳуқуқи ва нотариат соҳасидаги саводхонлиги синовдан ўтказилди.

 Имтиҳон суҳбат асосида оғзаки савол-жавоб тарзида бўлиб ўтди.

 Малака имтиҳонида иштирок этиш учун Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссиясига ҳужжат топширган 29 нафар талабгор ушбу малака имтиҳонида иштирок этишига рухсат берилди.

 Малака имтиҳони натижасига кўра 4 нафар талабгор малака имтиҳонини муваффақиятли топширган деб топилди.

 Жумладан:

Қашқадарё вилоятидан:

Ахматов Равшан Рустамович;

 Самарқанд вилоятидан:

Ходжаев Фаррух Фарходович;

 Фарғона вилоятидан:

Рахимов Дониёржон Икромжонович;

Худайкулов Рамизжон Абдурасулович.

 Малака имтиҳони жорий йилнинг 29 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг www.minjust.uz расмий веб-сайти орқали онлайн тарзда ёритиб борилди ҳамда малака имтиҳони жараёни ёзиб олинди.

Адлия вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими


Report Page