Хушхабар! Жума маърузаси энди Сурхондарё ва Қашқадарёда ҳам сурдо тилида намойиш этилади

Хушхабар! Жума маърузаси энди Сурхондарё ва Қашқадарёда ҳам сурдо тилида намойиш этилади


Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ногиронлиги бўлган фуқаролар, жумладан, эшитиш-сўзлаш ва кўриш қобилиятида нуқсони бўлган фуқаролар билан тизимли равишда учрашувлар, хайрия тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.


“Сурдо Ўзбекистон” лойиҳаси доирасида Қашқадарё ҳамда Сурхондарё вилоятларининг марказий масжидларида “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан эшитиш ва сўзлашда нуқсони бўлган фуқаролар учун жума маърузаларини сурдо тилида намойиш этиш режалаштирилмоқда. Бунинг учун ҳар бир вилоятга 4 950 000 (тўрт миллион тўққиз юз эллик минг) сўмлик компютер тўплами ва зарур жиҳозлар сотиб олинди. Техникалар икки вилоятга юборилди.


Шу пайтга қадар Фонд томонидан Тошкент шаҳри, Андижон, Навоий, Самарқанд, Тошкент, Бухоро вилоятларидаги марказий масжидларда "Сурдо Ўзбекистон" лойиҳаси амалга оширилиб, ушбу масжидларда ногиронлиги бўлган юзлаб инсонлар учун жума мавъизаларини сурдо тилида намойиш этилиши йўлга қўйилган эди.


Жума намозига ташриф буюрган минглаб ногиронлиги бўлган шахсларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тайёрланган маъруза сурдо тилида етказилмоқда.

 

“Вақф” хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати

Report Page