Хушхабар! Бухоро давлат университети битирувчиси «Дўстлик» ордени билан мукофотланди"

Хушхабар! Бухоро давлат университети битирувчиси «Дўстлик» ордени билан мукофотланди"

БухДУ Матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ мамлакатимизда таълим тизимини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш, соҳага доир ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, ўқув-тарбия жараёнига илғор хорижий тажрибалар, инновацион педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, ўқувчиларга илм-фан асослари ва замонавий касб-ҳунарларни ўргатиш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтиришдаги катта хизматлари, юқори малакали кадрларни тайёрлаш, ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, ёшларни она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш йўлидаги ибратли фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун Бухоро давлат университети қошидаги Қоракўл академик лицейи биология фани ўқитувчиси- Ғойибова Дилбар Жўрақуловна «Дўстлик» ордени билан мукофотланди.

Шу муносабат билан БухДУ ректори Обиджон Хамидов Ғойибова Дилбар Жўрақуловна «Дўстлик» ордени билан мукофотланганликлари билан самимий муборакбод этди.

Ютуқлар бардавом бўлсин!

БухДУ Матбуот хизмати

Report Page