Хуросон пойтахти (Ҳирот)ни олиш бобида қилган кенгашим

Хуросон пойтахти (Ҳирот)ни олиш бобида қилган кенгашим


Амир Ҳусайн ўлдирилиб, (унга қарашли) Балх, ҳисори Шодмон ва Бадахшон вилоятлари менинг тасарруфимга ўтгани ҳақидаги хабар Хуросон ҳокими Малик ғиёсиддинга етганида, уни қўрқинч босди,

(уруш қилиш учун) лашкару сипоҳ тўплаб, мудофаага айланди.

Кенгашиб, хуросонликлар ҳушёрлигини сўндириб, ғафлат уйқусига чўмдириш учун, мен ҳарбий ҳийла ишлатиш фикрига тушдим. Шу мақсадда Самарқандга юриш қилмоқчидай бўлиб орқага қайтдим. Шу аснода Малик ғиёсиддиннинг (мендан кўнгли тинчиб), жабр-зулм қилмоққа қўл урганлиги ҳақида пиримдан хат олдим. Менинг Самарқанд тарафга қайтганим ҳақида-ги хабарни эшитиб ғиёсиддин хотиржам ўтирган эди. Шунда мен ўз-ўзимга кенгашиб: «Ана энди хуросон-ликларнинг кўнгли мендан хотиржам бўлди, уларнинг устига бостириб боришнинг айни пайти»,–дедим ва Балх чеккасидан қайтиб, Балхда қолдирган аскарла-рим билан ҳиротга қараб юрдим, Малик Ғиёсиддинни ғафлат уйқусида босдим ва у ночор шаҳардан чикди, хазина ва тамом бойлигини менга пешкаш килди. Шундай қилиб, Хуросон мулки менинг қўлимга ўтди. Хуросоннинг барча амирлари менга бўйсундилар.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa


Report Page