Хурматли фуқоролар ҳайдовчилик гувоҳномангизни алмаштирдингизми? 2022 йил 1-январдан бошлаб эски ҳайдовчилик гувоҳномалари хақиқий эмас деб топилади.

Хурматли фуқоролар ҳайдовчилик гувоҳномангизни алмаштирдингизми? 2022 йил 1-январдан бошлаб эски ҳайдовчилик гувоҳномалари хақиқий эмас деб топилади.


Ўзбекистон Республикаси Вазрилар Маҳкамасининг 2017 йил 2 мартдаги 116-сон қарорига мувофиқ амалдаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Ушбу қарор талабларига кўра 2022 йилнинг 1 январидан бошлаб эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб топилади ва шундай гувоҳномалар билан транспорт воситасини бошқарган ҳайдовчилар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 135 моддасига кўра маъмурий жавобгарликка тортилади.


        Ҳозирги кунга келиб Тошкент вилояти йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан шу кунга қадар вилоятдаги мавжуд эски нусҳадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларининг 65 фоизи янгисига алмаштирилди.

        Ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш ишлари вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг рўйхатлаш ва имтиҳонлаш бўлими (Тошкент шаҳар М.Улуғбек туманида жойлашган.) ҳамда Янгийўл, Ангрен, Олмалиқ, Чирчиқ, Бекобод, Ўртачирчиқ шаҳар ва туманларидаги рўйхатлаш ва имтиҳонлаш бўлинмаларида амалга оширилмоқда. Бу жойларда фуқароларимиз учун барча шароитлар яратилган ҳамда ҳеч қандай навбатлар мавжуд эмас. Ҳозирда янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун 10 дақиқадан 20 дақиқагача вақт сарфланмоқда. Шуни ҳам такидлаб ўтиш керакки шу ҳолат давом этса йил якунида турна қатор навбат ҳосил бўлиши мумкин. Шу сабабли барча эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларига эга фуқороларимиздан янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштиришларини сўраб қолган бўлар эдик.


Маълумот ўрнида айтиш лозимки эски нусҳадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш учун фақатгина фуқаролик паспорти ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 70 фоизи (ҳозирги вақтда 171 500 сўм, 1-сентябрдан бошлаб 189 000 сўм) миқдорида тўлов квитанцияси талаб этилади.

 

@Nurafshonpressa


Report Page