"Hududgaz Buxoro" газ таъминоти филиалининг расмий муносабати

"Hududgaz Buxoro" газ таъминоти филиалининг расмий муносабати


Ижтимоий тармоқларда Қоракўл туманининг “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқароларннг газ таъминоти тизимидаги муаммолардан ўз норозилигини билдириб, Қоракўл туманидан ўтувчи М37 Халқаро Трассани тўсишга уринаётгани тасвирланган видеолавҳалар тарқалди.

Воқеа сабабларига ойдинлик киритиш мақсадида"Hududgaz Buxoro" газ таъминоти филиали ходимлари муаммони ўрганишди. Газ таъминоти билан боғлиқ юзага келган масалаларни бартараф қилиш учун барча зарур чоралар кўрилди. Муаммонинг асл сабаби аниқланди ҳамда бу борада қуйидагича маълумот берилди. Қоракўл туманидаги “Когон” магистрал газ қувурлари бошқармасига қарашли “Қоракўл” газ тақсимлаш станциясидан тумандаги истеъмолчиларга 6 атмосфера босими остида етказиб берилаётган табиий газни газ тақсимлаш станциясидаги 2-рақамли жўмрак орқали 1,8-2 атмосферага қисқартирилиши натижасида аҳоли хонадонларига табиий газ таъминоти тўхтаб қолган. Бу эса тумандаги “Дўстлик” ва “Қоракўз” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисининг норозилигига сабаб бўлган. Айни вақтда, ҳудудда газ таъминоти тикланди.

 "Hududgaz Buxoro" газ таъминоти филиали матбуот хизмати



Report Page