Хуқуқшунос вақти

Хуқуқшунос вақти

UzPharmAgency

Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси. ХIII боб 165¹-модда

⚠️ Сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, шунингдек дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш, — 

мазкур ҳуқуқбузарликларни содир этиш қуроллари ва ашёларини мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

(165¹-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-503-сонли  Қонуни  таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2018 й., 03/18/503/2080-сон)

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси XIII боб 186³-моддаси

⚠️ Сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, шунингдек дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —

энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

🔘 Ўша ҳаракатлар:

а) кўп миқдорда;

б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;

в) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;

г) мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан содир этилган бўлса;

д) баданга ўртача оғир ёхуд оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса;

е) дори воситалари ёки тиббий буюмларнинг сифати ва давлат рўйхатидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни қалбакилаштириш йўли билан содир этилган бўлса, —

беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

🔘 Ўша ҳаракатлар:

а) жуда кўп миқдорда;

б) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса;

в) одам ўлишига сабаб бўлса, —

саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

🔘 Ўша ҳаракатлар:

а) одамлар ўлимига сабаб бўлса;

б) бошқача оғир оқибатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлса, —

ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади

(186³-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-503-сонли  Қонуни  таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2018 й., 03/18/503/2080-сон)

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш Агентлиги бош юрисконсульти Гулбаҳор Бабаджанова

Кўпроқ янгиликлар бизнинг @Uzpharm_agency telegram-каналида

“Uzpharmagency” телеграм каналида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланишда каналимиз манба сифатида кўрсатилиши шарт!

Манзилимиз: 100084 Тошкент шаҳри, Чингиз Айтматов кўчаси, 1-А уй.

Телефон:  (998 71) 203-81-81 (998 90) 3510166

Электрон манзил: farmagentlik@minzdrav.uz

Uzpharmagency расмий саҳифалари:

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | Twitter

Report Page