Хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллиги ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида ўтказиладиган умуммиллий имтиҳон шартлари
@huquqiyaxborotИмтиҳон қуйидаги 2 босқичда ташкил этилади:
1-босқич – тест синови. 1 март куни соат 09.00 дан 13.00 гача онлайн тарзда бўлиб ўтади.
Бунинг учун ҳар бир иштирокчи 8-mart.adliya.uz сайтида рўйхатдан ўтиши керак.
Рўйхатдан ўтиш 15 февралдан 28 февралгача (шу куни ҳам) давом этади.
Тест синови 20 та савол ва 1 та ижодий саволдан иборат.
Тест саволларининг барчасига энг тез ва тўғри жавоб берган иштирокчиларнинг 50 нафари танлаб олиниб, уларнинг ижодий саволга берилган жавоблари кўриб чиқилади.
Баҳолаш натижаларига кўра, энг юқори балл тўплаган 10 нафар иштирокчи навбатдаги босқичга ўтади.
2-босқич – суҳбат. 4 март куни соат 10:00 да ташкил этилади.
Бунда ҳар бир иштирокчига қонунчилик ҳужжатлари бўйича саволлар берилади.
Якунда энг юқори натижани қайд этган 3 нафар иштирокчи ғолиб деб топилади.
Муносиб номзодлар бўлмаган тақдирда ҳакамлар ҳайъатининг қарори билан ғолиблар аниқланмаслиги мумкин.
Мазкур босқич онлайн транслация қилинади.
Имтиҳонда 15 ёш ва ундан катта барча хотин-қизлар қатнашиши мумкин бўлиб, иштирок этиш ихтиёрий, бепул ва очиқ.
Имтиҳонда қатнашиб билимингизни синовдан ўтказинг ва совринларни қўлга киритинг!