Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари

Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари

Дин ишлари бўйича қўмита

2022 йил 31 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси томонидан тасдиқланган “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг маънавияти ва маданиятини юксалтириш, ижтимоий фаолликларини ошириш бўйича “Тошкент шаҳар тажрибаси”ни яратиш чора-тадбирлари режаси”нинг 20-бандининг ижроси бўйича Тошкент шаҳридаги муаммоли маҳаллаларда маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди.

Жорий йилнинг 22 ноябрь куни Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари, Республика Тарғибот гуруҳи раҳбари Д.Ғуломова Учтепа туманидаги “Кўксарой” ва “Тақачи” маҳаллаларида бўлиб, 51 нафар хотин-қизлар билан психологик семинар-тренинг машғулотларини ўтказди

Машғулот давомида Д.Ғуломова йиғилишда иштирок этган хотин-қизларга Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 сентябрь кунидаги “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Қонунининг мазмун ва моҳияти билан таништирди.  


Report Page