Хотин-қизларни ҳуқуқлари давлат химоясида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятда аёлларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлар тўғрисида” Янгийўл шаҳрида "Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси" бўлиб ўтди.
Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси 3-сектор раҳбари ташаббуси билан Янгийўл шаҳар Ички ишлар бўлими томонидан шаҳар маданият ва санъат мактабида “Зўравонликка қарши 16 кун” акция доирасида маънавий-маърифий тадбири ҳам ўтказилди.
Тадбирда вилоят Ички ишлар бош бошқармаси Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари, подполковник Ш.Садиқова, Тошкент шаҳар “Импакт” номли ўзгаришга, ўрганишга қизиқтирувчи марказ рахбари, педагог-психолог Ш.Самесова, шаҳар Ички ишлар бўлими ҳуқубузарликлар профилактикаси бўлими хотин-қизлар маслалари бўйича инспектор подполковник У.Пулатова, Тадбиркор аёл ўқув маркази рахбари ҳамда тадбиркорлар ва ишбилармонлар харакати Ўзбекистон Либерал демократик партиясининг раис ўринбосари, хотин-қизлар бўйича раиси М.Ибрагимова, Ахоли бандлигига кўмаклашиш маркази мутахассиси Д.Калимбетовалар иштирок этишди
Тадбирда сўз олган Ш.Содикова 2019 йил 2 сентябрь кунидаги ПҚ-561 сонли “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни мазмун моҳичтини тушунтирди.
Хотин-қизларни фаоллиги ошириш, оила ва жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш, хаётда ўз ўрнини топишларига кўмаклашишда педагог-психолог Ш.Самесова ўз фикрлари билдириб ўтди.
Тадбир сўнгида Ички ишлар бўлими билан ҳамкорликда ўз хизмат вазифаларига сидқидилдан ёндошган 5 нафар маҳалла раис ўринбосарлари вилоят Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг фахрий ёрлиқ ҳамда эсталик совғалари билан тақдирланди.
Каналга уланиш:↙️
@yangiyulshahar
мансур