Хотин-қизларга таълим кредитлари бериш тартиби қандай?

Хотин-қизларга таълим кредитлари бериш тартиби қандай?

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси Ахборот хизмати

‼️Мамлакатимизда хотин-қизлар учун жорий этилган энг муҳим имтиёзлардан бири бу таълим кредитидир. Мазкур кредит таълим муассасаларининг бакалавриат ва магистратура мутахассисликларида таълим йўналиши бўйича тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган ёки қабул қилинган талаба хотин-қизларга ажратилади.

      📌Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 7 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига кўра, хотин-қизларга таълим олишлари учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, уларнинг илмий салоҳияти ва малакасини тизимли ошириб боришни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб бирқанча чора-тадбирлар белгиланган.

Хусусан, фармоннинг 3-бандига кўра олий таълим муассасалари, техникум ва коллежларда, шу жумладан сиртқи ва кечки таълим шаклида ўқиётган хотин-қизларнинг таълим контрактларини тўлаш учун 7 йил муддатга фоизсиз таълим кредитларини молиялаштириш мақсадида тижорат банкларига Давлат бюджетидан ҳар йили 1,8 триллион сўм ресурс маблағлари йўналтириш белгиланган.

📌Шу билан бирга, давлат олий таълим муассасаларининг магистратура босқичида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт тўловларини қайтариш шартисиз қоплаш мақсадида давлат бюджетидан ҳар йили камида 200 миллиард сўм молиялаштириш белгиланган.

📌Мазкур кредит Ўзбекистон Республикасидаги барча олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хорижий, давлат, нодавлат, олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари ҳамда уларнинг филиалларида ҳамда қўшма таълим дастурлари бўйича бакалавриат, шунингдек, магистратуранинг кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклида тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган ёки қабул қилинган, шунингдек, ўқишини кўчирган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган талаба хотин-қизларнинг тўлов-контракт асосида таҳсил олиши учун берилади. 

‼️Кредитнинг йиллик фоиз ставкасига кўра, фоиз тўловлари тўлиғича Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

‼️Кредитнинг асосий қарзини қайтариш муддати таълим ташкилотида таълимнинг тегишли тури бўйича расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг, еттинчи ойдан бошлаб, 7 йилгача белгиланади.

📌Кредит ажратишнинг энг юқори миқдори эса тўлов-контракт шартномасида белгиланган суммага кўра ҳисобланади.  

📌Хорижий олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим дастурлари бўйича — 50 нафар, магистратура таълим дастурлари бўйича — 10 нафар хотин-қизларга ҳар йили “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали қўшимча грантлар ажратиб бориш белгиланган. 

📌Ҳар йили Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг тавсияларига асосан, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан 150 нафардан жами 2 минг 100 нафар ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизларнинг таълим контрактлари маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан қайтариш шартисиз қоплаб борилиши белгиланган. 

📌Фармонга кўра, мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажига эга, лекин олий маълумотга эга бўлмаган 500 нафар хотин-қизларни ҳар йили Қўмита тавсияномаларига асосан давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига умумий қабул параметрларидан ташқари, алоҳида тест синовлари натижаларига мувофиқ тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш амалиёти жорий этилиши белгиланган. 

📌Олий таълимдан кейинги таълим учун ҳам давлат илмий ташкилотлари ёки олий таълим муассасалари докторантурасига хотин-қизлар учун ҳар йили камида 300 тадан мақсадли квота ажратиб борилиши белгиланган.   

Report Page