Хотин-қизларга нисбатан қайд этилган зўравонлик ҳолатларининг 34 330 таси ёки 87 фоизи оилада содир этилган

Хотин-қизларга нисбатан қайд этилган зўравонлик ҳолатларининг 34 330 таси ёки 87 фоизи оилада содир этилган

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official


Бу ҳақда бугун АОКАда ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғи ўринбосари, полковник Умида Абдуллаева, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи Баҳодиржон Қаҳҳоров, Бош прокуратура бўлим бошлиғи Ўктам Ўтаев иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди:

https://t.me/aokamediakontent

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–4366-сон Қарори ижроси юзасидан ҳамда ИИО фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, шунингдек, ОАВ вакиллари ва аҳоли ўртасида кенг муҳокамага сабаб бўлаётган ҳолатларга муносабат билдириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати томонидан жорий йилнинг 26 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг анжуманлар залида “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.

Мазкур матбуот анжуманида, Ички ишлар Вазирлиги ЖХД Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати раҳбарияти ва масъул ходимлари ва Бош прокуратура масъул ходимлари ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Мазкур матбуот анжуманида, ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизматининг Хотин-қизлар масалалари бўйича бўлинмалари тизимида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ва уларнинг натижалари ҳақида сўз юритилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Бухоро вилоятини Хотин-қизлар билан ишлаш йўналишида намунали ҳудудга айлантириш чора-тадбирлари дастурини тасдиқлаш тўғрисида” 2019 йил 14 июндаги 495-сон Қарори имзоланган бўлиб, мазкур қарор билан ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимида хотин-қизлар масалалари бўйича алоҳида бўлим, шунингдек Қорақалпоқистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББ ҳамда вилоятлар ИИБларида хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлар, психологлар штатлари жорий этилди.

2019 йил 2 сентябрь куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни асосида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 январдаги “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3-сон Қарори ишлаб чиқилиб, унда ҳимоя ордерини бериш тартиблари белгилаб берилди.

Тазйиқ ўтказган ёки зўравонлик содир этган ёхуд уларнинг содир этишга мойил бўлган шахс томонидан ҳимоя ордери талабларини бажармаслик мазмунидаги маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни белгилаш мақсадида, МЖтК янги 206-1-модда билан тўлдирилди.

Ўтказилган профилактик тадбирлар

Ўтган йил давомида тегишли мутасадди идоралари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирлар давомида 667 мингга яқин хонадонларга уйма-уй кириб, оиладаги ижтимоий-маънавий мухит ўрганилди.

Жумладан, ижтимоий ҳолати ўрганилган хотин-қизларнинг 6 610 нафарини (429 нафари илгари судланганлар) ишга жойлашишида, 6 976 нафарига (406 нафар) моддий ва ижтимоий томондан ёрдам берилишида, 1 547 нафарини (96 нафар) даволанишга мухтожлиги аниқланиб, тиббиёт диспансерларга юборилишида, 1 653 нафарини (172 нафар) шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни қайта тиклашда, 1 784 нафарини (105 нафар) тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Шунингдек, профилактик ҳисобда турган 505 нафар қизлар таълим муассаларига жалб этилди, 328 нафар оғир ижтимоий аҳволда қолган, шу жумладан оилавий муаммолар ва турмушида зўрлик ишлатилишига дуч келган хотин-қизлар “Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказлари”га жойлаштирилди.

Ҳамкорликда амалга оширилган тадбирлар натижасида, 17 296 нафар, шу жумладан 624 нафар вояга етмаган қизлар, 3 605 нафар ёш (18-30 ёш), 520 нафар илгари судланган хотин-қизлар ички ишлар органлари ҳисобидан чиқарилди.

2021 йил давомида ички ишлар органларига хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлар юзасидан 39 343 та мурожаатлар келиб тушди.

Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш мақсадида, 39 343 нафар хотин-қизларга ҳимоя ордерлари расмийлаштириб берилди.

Ҳимоя ордерларининг 378 таси вояга етмаган, 9 861 таси ёшлар (18-30 ёш), 29 104 таси 30 ёшдан катта хотин-қизларга берилган.  

Мурожаатларни ўрганишда 106 та жинсий, 234 та иқтисодий, 18 777 та руҳий, 13 658 та жисмоний зўравонлик ҳамда 7 174 та тазйиқ ҳолатлар аниқланган.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, хотин-қизларга нисбатан қайд этилган зўравонлик ҳолатларининг 34 330 таси ёки 87 фоизи оилада содир этилган.

Ҳимоя ордерларнинг 26 667 таси турмуш ўртоқлари, 1 559 таси қайнионалар, 1 128 таси келинлар ҳамда 9 989 таси бошқа шахсларга нисбатан расмийлаштирилган.

Қўлланилган ҳимоя ордерлари натижада 20 769 та ҳолатда оила яраштирилди, 15 142 тасида низо бартараф этилди, 921 тасида оила ажрашди, 2 222 та ҳолатда низо бартараф этилмади.

Бугунги кунда жиноятларни барвақт олдини олиш ҳамда хотин-қизларнинг фаровон ҳаётини таъминлаш мақсадида, зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахсларни зўравонлик хулқ-атворини ўзгартириш бўйича дастуридан ўтказиш бўйича ҳамкор идора ва вазирликлар билан тизимли ишлар йўлга қўйимоқда.

Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган 39 343 нафар хотин-қизларга ҳимоя ордери берилган бўлса, шулардан 1 322 та ҳолатда (шундан 61 та ҳолат такроран содир этилган) ҳимоя ордерида белгиланган талаблар бузилган ва зўравонлик ўтказган шахсга нисбатан маълумотлар жамланиб, маъмурий судларга қонуний чора белгилаш учун юборилди. 

Ишонч телефони

Бундан ташқари, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ИИВ ЖХД Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати қошида “Ишонч маркази” ташкил этилиб, 2022 йил 10 январь кунидан марказда туну-кун узлуксиз хабарларни қабул қилиш тизими йўлга қўйилди. “Ишонч маркази”га иккита “1259” ва “1286” қисқа рақамлари олинган бўлиб, “1259” қисқа рақами оилавий зўравонликлардан жабр кўрган фуқароларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, “1286” қисқа рақами ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари ходимлари учун ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни назарда тутади. “Ишонч маркази” нинг асосий вазифаси: тезкорлик билан оилавий зўравонлик ҳолатлари бўйича келиб тушган хабарларни қабул қилиш, рўйхатга олиш ва кўриб чиқилишини ташкил этиш ҳамда ҳуқуқий тушунтириш бериш.

2022 йил 1-чорак давомида жами 3 444 та қўнғироқлар келиб тушди, улардан: ”1259” қисқа рақамига оилавий зўравонлик ва тазйиқ ҳолатлари ва бошқа масалалар бўйича 2457 та хабарлар келиб тушган. Зўравонлик билан боғлиқ бўлмаган, меҳнат, фуқаролик, иқтисодий ҳуқуқий муносабатлар ва иш билан таъминлашга оид муносабатлар бўлганлиги сабабли ҳуқуқий тушунтириш берилган.

Тадбир давомида блогер ва ОАВ вакилларинининг саволларга Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати раҳбарияти ва масъул ходимлари томонидан батафсил жавоблар берилди.

Report Page