Хотин-қизлар масаласи - муҳим ва устувордир

Хотин-қизлар масаласи - муҳим ва устувордир

Angrenhokimiyati

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

#жамият 

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими Нуриддин Нурматов бошчилигида Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси бош мутахассиси Т.Кадирова, Тошкент вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Роҳила Абдукадирова, вилоят Хотин-қизлар Тадбиркорлик маркази раҳбари Шоҳиста Мадияровалар Ангрен шаҳрида бўлдилар.

Унда ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш ва хотин-қизларни тадбиркорликка ва касб-ҳунарга ўқитишни йўлга қўйиш бўйича "Тадбиркорлик маркази" ҳамда тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизларни "Ижтимоий мослашув ва реабилитация қилиш" маркази фаолияти билан танишдилар.

Шаҳар ҳокими Алишер Райимов, секторлар раҳбарлари ва давлат, жаиоат ташкилотлари раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда хотин-қизлар фаоллари иштирокида Ангрен шаҳрида хотин-қизлар билан боғлиқ ҳамда оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитга салбий таъсир кўрстувчи ҳолатлар, уларнинг олдини олиш борасида мутасадди ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини ҳамда хотин-қизларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизлар фаолларининг асосий вазифалари ва уларни амалга ошириш механизмлари, жумладан, хотин-қизлар фаоллари томонидан ижтимоий хизматларни маҳаллада ташкил этиш чора-тадбирлари, хотин-қизлар фаоллари томонидан оилалар ва хотин-қизлар ўртасида маънавий-маърифий ишларни олиб бориш, оммавий спорт тадбирларини ўтказиш, жамоатчилик тузилмалари ишини самарали ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Ангрен шаҳрида хотин-қизлар масаласига жиддий ёндашиш, бу борада барча давлат ва жамоат ташкилотлари ўзаро ҳамкорликда иш олиб бориш зарурлиги қайд этилди.

Шунингдек, масъулларга вазифалар белгиланди.

Каналга уланиш↩️https://t.me/angrenhokimligi_7

Report Page