Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масаласи –депутатлик гуруҳи йиғилишида муҳокама этилди

Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масаласи –депутатлик гуруҳи йиғилишида муҳокама этилди

 

Халқ депутатлари Ғиждувон туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Уни депутатлик гуруҳи раҳбари Ҳ.Тохиров олиб борди. Йиғилиш кун тартибидаги хотин-қизлар бандлигини таъминлаш борасида 2023 йилда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида туман оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Истат Камолованинг ҳисоботи тингланди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни жадаллаштириш чора-тадбирлари” тўғрисидаги Фармони ижроси йўналишида туманда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Туманда бугунги кунда 9998 нафар ишсиз хотин-қизлар бўлиб, 9313нафарининг таъминланган. Жумладан, 695 нафар хотин-қизлар тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш мақсадида хотин-қизлар тадбиркорлик марказида ўқитилган.

“2022-2026 йилларда хотин-қизларнинг мамлакатда иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш бўйича “Мииллий дастур”га асосан иш билан банд бўлмаган хотин-қизлар сонини қисқартириш, маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида 5 та МФЙда “Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари” ташкил этилди. Чорсу, Дегрезон, Помўза, А.Ғиждувоний, Пахтаобод МФЙларидаги бандлик ва саломатлик марказлари шулар жумласидандир.

Президентининг 2022-йил 7-мартдаги Фармонига асосан бандлиги таъминланганларнинг 2572 нафари доимий ишларга жойлаштирилди. 180 нафар хотин-қизлар вақтинчалик жамоат ишларига жалб қилинди. 695 нафари касб-ҳунарга ва тадбиркорлик кўникмаларини шаклллантириш йўналишида ўқитилди. 82 нафар аёлларга субсидия асосида асбоб-ускуналар берилди. ўзини ўзи банд қилиш йўналишида 1806 нафар аёл, 5897 нафар аёллар ипак қурти боқиб бир йиллик меҳнат стажига эга бўлдилар.

 “Мииллий дастур”нинг 2-боб 2.1-бандига мувофиқ Хотин-қизлар тадбиркорлигини йўлга қўйиш ва ривожлантириш мақсадида 2023 йилнинг ўтган даври мобайнида 1460 нафардан ортиқ хотин-қизларга 29 млрд сўм имтиёзли кредитлар ажратилди.

Жумладан, Зарангари маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Нигора Собировага 40 миллион сўмлик имтиёзли кредит ажратилиб, миллий қўғирчоқлар тикиш йўналишида тадбиркорликфаолияти йўлга қўйилди ва 20 нафар аёллар бандлиги таъминланди.

Ўзанон МФЙда яшовчи Мавжуда Аллаева ўз хонадонида тикув цехи очиб 70 нафар хотин-қизларни иш билан таъминлади.

Бундан ташқари туманда хотин-қизлар банлиги таъминлаш борасида йирик ишлаб чиқариш қорхоналари мавжуд бўлиб, жумладан “Парвоз Ҳумо Равнақ транс” МЧЖ да 300 нафардан ортиқ хотин-қизлар бандлиги таъминланди.

МФЙлардаги “Аёллар дафтари” билан ишлаш тизимининг 4‑босқичига асосан тумандаги барча хонадонлар хатловдан ўтказилиб, 51 минг 887 нафар 30 ёшдан юқори бўлган хотин‑қизлардан 51 минг 612 нафарининг ижтимоий муаммо ва таклифлари ўрганиб чиқилди. Секторларда ташкил қилинган “Аёллар дафтари” бўйича худудлардаги ишга мухтож хотин-қизлар билан индувидиал тарзда сухбатлар олиб борилди, истак-хохишларига асосан тумандаги бўш иш жойларига, маҳаллаларда ташкил қилинган ҳақ тўланадиган жамоат ишларига улар жалб этилдилар.

Умуман, туманда 2023 йилнинг ўтган даври мобайнида МФЙлардаги Аёллар дафтарига 4275 нафар хотин-қизлар киритилган бўлиб,  улардан 4209 нафарнинг бандлиги таъминланган.

Жорий йилнинг бошидан шу кунга қадар “Аёллар дафтари” жамғармаси маблағларидан ҳам самарали фойдаланилган.

Йиғилишда муҳокама этилган масала бўйича Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари М.Рахматова, З.Сафарова, партия туман Кенгаши аппарати раҳбари Ғ.Пўлотовларлар сўзга чиқиб, мамлакатимизда, шу жумладан туманда ҳам хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича зарур имкониятлар яратилганлигини таъкидладилар, шунингдек улар бандлигини таъминлаш юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини баён этдилар.

           Йиғилишда муҳокама этилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди. 




Report Page