Хотин-қизлар ўртасида илм-фан ва инновацияларни ривожлантириш бўйича амалга ошираётган ишлар таҳлили

Хотин-қизлар ўртасида илм-фан ва инновацияларни ривожлантириш бўйича амалга ошираётган ишлар таҳлили

https://t.me/aoka_uz

АОКАда ўтказилган брифингда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Нилуфар Жумаева бу ҳақда батафсил маълумот берди:

Мамлакатимиз хотин-қизларининг инновацион ғоялари, лойиҳа ва ишланмаларини жорий этишда ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик ва ихтирочилик фаолиятига кенг жалб қилиш, интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилишларига кўмаклашиш, иқтисодиѐтнинг турли тармоқларида меҳнат қилаётган хотин-қизларнинг фаолиятларига инновацион ёндашувни жорий қилиш борасида Оила ва хотин-қизлар қўмитаси тегишли ташкилот ва идоралар билан ҳамкорликда салмоқли ишлар амалга ошириб келмоқда.

Май-июнь ойларида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “INNOWOMENWEEK”–ихтирочи хотин-қизларнинг инновацион ҳафталиклари ўтказилди. Ҳафталик доирасида 129 та форум, конференция, илмий-амалий семинар, танлов ва хотин-қизларнинг инновацион ишланмалари ва маҳсулотларининг кўргазмалари, 45 та ўқув семинарлари,

—"Энг яхши инновацион махсулот",

—"Энг яхши инновацион лойиҳа" ва

—"Иқтидорли қизнинг инновацион лойиҳаси" мавзусида

14 та танлов, семинар тренинглар, 15 та “Аёллар фестивали” ҳамда 99 та давра суҳбати, учрашув ва турли тадбирлар ташкил қилинди. Ушбу ҳафталик доирасида ташкил қилинган тадбирларда жами 14 минг нафардан зиёд олима, ихтирочи, докторант, магистрант ва талаба қизлар ҳамда тадбиркор ва ҳунарманд аёллар иштирок этди.

         Ахборот технологияларини ривожлантириш вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Аструм АТ Академияси билан AҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ҳамкорлигида Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида хотин-қизларни IT соҳасига ўқитишга йўналтирилган “200 нафар дастурчи қиз” лойиҳасига старт берилди. Лойиҳа доирасида 200 нафар хотин-қизлар 6 ой давомида АКТ га ўқитилади ва тадбиркорликка йўналтирилади.

 Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат кўмитаси ташаббуси билан Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида Узун туманида “Оналар яшил макон учун” акцияси ўтказилди.

Акция доирасида “Аёллар дафтари”да бўлган аёлларнинг хонадонларидаги ерларга Сурхондарё вилояти Ўрмон хўжалиги бошқармаси томонидан етказиб берилган лаванда ва шафрон кўчатлари ҳамда мевали дарахтлар экилди.

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси билан Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди ҳамда ҳамкорликда амалга ошириладиган чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.  

Бундан ташқари Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Ўзбекистон ихтирочи аёллари маркази» ННТнинг таклифлари асосида нодавлат нотижорат ташкилоти шаклида «Олима аёллар жамияти» ва унинг ҳудудий бўлинмалари тузилиши режалаштирилмоқда.

·        таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликда хотин-қизларни илм-фан ва илмий фаолият соҳасига кенг жалб этиш, илмий ва инновацион фаолият билан шуғулланишга иқтидори бўлган хотин-қизларни аниқлаш, улар ижодий, интеллектуал ва ихтирочилик қобилиятларини рўёбга чиқаришга ҳамда стартап лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш;

·        фан, технология, инжиниринг, санъат, математика (STEAM) ва бошқа фан соҳаларида хотин-қизлар илмий-ижодий салоҳиятини ривожлантириш, «Устоз-шогирд» анъаналарини янада ривожлантиришда фаол иштирок этиш;

·        илм-фан ва илмий фаолият соҳасидаги миллий ва халқаро танловларда, халқаро рейтингларда иштирокини тарғиб қилиш ва қўллаб-қувватлаш;

·        жамият иштирокчиларининг ривожланган хорижий мамлакатлар нуфузли илмий марказлари, университетларида малака ошириш ҳамда тажриба алмашиши имкониятларини кенгайтириш ва қўллаб-қувватлаш;

·        халқаро ва маҳаллий даражада эътироф этилган турдош ташкилотлар, хорижий тузилмалар билан яқиндан алоқалар ўрнатиш,

·        илмий дастурларини шакллантиришда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш жамиятнинг асосий устивор йўналишларидан ҳисобланади. 


Report Page