Хориждан қайтган меҳнат мигрантлари билан ҳамкорликда амалга оширилган ишлар 

Хориждан қайтган меҳнат мигрантлари билан ҳамкорликда амалга оширилган ишлар 

mahallavaoilainfo

Каналга уланишFacebookInstagram


2020 йилнинг ўтган 11 ойи мобайнида 467 минг нафардан ортиқ менат мигрантлари қайтиб келди. Жумладан, Россиядан – 257 минг, Қозоғистондан – 129 минг, Туркиядан – 14 минг, Корея ва бошқа давлатлардан – 66 мингдан ортиқ ватандошларимиз қайтган.

Қайтиб келган фуқароларнинг салмоқли қисми (49,0 фоизи) чет давлатларда қурилишнинг турли йўналишларида ишлаб, тажриба орттирган. Шунингдек, уларнинг 11,4 фоизи саноат корхоналарида, 7,8 фоизи қишлоқ хўжалиги ишларида, 10,5 фоизи савдо ва бошқа маиший хизмат ишларида, 21,2 фоизи бошқа йўналишларда ишлаб ўз тажрибаларини орттирган. Бу эса уларни ўз яшаш манзилларида ишга жойлаштириш жараёнида тегишли йўналишларни белгилаб олиш учун муҳим омил ҳисобланади.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Бандликка кўмаклашиш, тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлантириш бошқармаси ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Хориждан қайтганларни меҳнат ва касбий реинтегграция қилиш бошқармаси ҳамкорликда ватанга қайтган меҳнат мигрантларини ички меҳнат бозорига реинтеграция қилиш мақсадида зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда. Жумладан, фуқароларни уйма-уй юриб ўрганиш ва энг муҳими уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида аввало, ижтимоий ёрдамга муҳтож бўлган фуқаролар контингентини аниқлаб олиш жараёнлари ташкил этилмоқда.

2020 йилнинг ўтган 11 ойи давомида Ватанга қайтган меҳнат мигрантларининг 39225 нафари (84 %) уйма-уй юриб ўрганилди, 74754 нафар (16 %) меҳнат мигрантлари бўйича мониторинг ишлари давом эттирилмоқда.

Мониторинглар натижасида қуйидагилар аниқланган:

1. Мониторинг ўтказилган фуқароларнинг 268267 нафари (57 %) бандлиги таъминланган.

Шундан, меҳнат органларининг бевосита ёрдами билан, йил бошидан (жами 54798 нафар):

-15385 нафари АБКМ йўлланмаси асосида ишга жойлаштирилди;

-9721 нафари ўзини-ўзи банд қилиш вақтинчалик меҳнат гувоҳномаси расмийлаштирилди;

-3983 нафарига шахсий томорқа хўжалигини ривожлантириш йўналишларида (иссиқхоналар қуриш, кўчат ва уруғлар сотиб олиш, суғориш тармоқлари сотиб олиш учун) субсидия маблағлари ажратилди;

-25709 нафари хақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиш орқали бандлиги таъминланди.

Мустақил равишда (жами 213469 нафар):

-83921 нафари мустақил равишда ишга жойлашганлар;

-14943 нафари ўз тадбиркорлигини бошлаганлар;

-114605 нафари норасмий секторда банд бўлганларни ташкил этмоқда.

2. Шунингдек, хорижда ишлаб келган меҳнат мигрантларининг

35651 нафари (7,6 %) вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида чет давлатларга қайтиб кетган.

3. 88691 нафари (19 %) вақтинча ишсиз ҳамда 16325 нафари (4 %) турли сабабларга кўра меҳнатга лаёқатсизлиги аниқланган.


Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Бандликка кўмаклашиш, тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлантириш бошқармаси.

Report Page