Хоразмда қўшмачи эркакларга суд ҳукми ўқилди

Хоразмда қўшмачи эркакларга суд ҳукми ўқилди

Ҳуқуқ олами канали @huquq_olami

Жиноят ишлари бўйича Янгиариқ туман суди раиси Ў.Машарифов томонидан Хива шаҳар, Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғини биносида ўтказилган сайёр судмажлисида қўшмачилик жиноятини содир этган Б.О (исми ўзгартирилган) ва Ж.Нга нисбатан суд ҳукми ўқилди.

Суд мажлисида Б.О ва Ж.Н айбларига тўлиқ иқрорлик билдириб, 2019 йил 20 апрель куни соат 13.30 да ғаразли ёки бошқа паст ниятларда Ж.Ннинг хонадонида фуқаро К.Н (аёл) ва Д.Анинг жинсий алоқа қилишларига шароит яратиб бериб, 30.000 сўм пул эвазига қўшмачилик қилган пайтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ушланганлигини таъкидлади.

Суд судланувчи Б.О ва Ж.Нларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 3-қисми билан 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Манба: Аниқ.уз

"Ҳуқуқ олами" каналига уланиш учун линкни босинг👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAE_2IK9N02cf7bK96g




Report Page