Хоразм вилоятининг "Чодра ҳовли" стенди “Ипак йўлида туризм” кўргазмасидаги энг баланд меъморий декорация сифатида эътироф этилмоқда.

Хоразм вилоятининг "Чодра ҳовли" стенди “Ипак йўлида туризм” кўргазмасидаги энг баланд меъморий декорация сифатида эътироф этилмоқда.

Хоразм вилояти туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати

Ўзбекистоннинг сайёҳлик бозори қизиқарли ва илғор воқеаларга бой бўлиб, "Ипак йўлида туризм" халқаро туризм кўргазмаси Ўзбекистон ва бутун Марказий Осиё минтақасининг сайёҳлик саноатидаги энг ёрқин, энг йирик тадбирларидан биридир. Мазкур кўргазма бугун 13-ноябр куни ўз ишини бошлади ва 15-ноябргача давом этади.

Бу йилги тадбирга Франция, Белгия, Корея, Туркия, Исроил, Россия, Сингапур, Қозоғистон, Индонезия, Беларус, Малайзия, Латвия, Эрон, Миср, Ҳиндистон, Қирғизистон, Таиланд, Украина, Грузия, Хитой, БAA, Полша, Покистон, Испания, Италия, Буюк Британия каби дунёнинг 26 мамлакатидан 200 дан ортиқ хорижий иштирокчиларни қатнашмоқда.

Миллий павилионда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларининг тақдимот стендлари ва "Ҳунармандлар шаҳри" кўргазмаси намойиш этилмоқда. Улар қаторида Хоразм вилояти туризм стенди ҳам қад ростлаган. 

Хоразм вилояти туризм стенди кўргазмадаги энг баланд меъморий декорациялардан бири сифатида эътироф этилмоқда. Сабаби унда Хивадаги меъморий ёдгорлик Муҳаммад Аминхон мадрасаси ва 1871 йилда Муҳаммад Раҳимхон томонидан ёзги дам олиш қароргоҳи сифатида қурилган бетакрор кўринишдаги "Чодра ҳовли" иншоатларининг декорациялари гавдалантирилган.

Бундан ташқари, Хоразм вилояти фольклор жамоалари вилоят стенди олдида Хоразм миллий куй-қўшиқ ва рақсларини ижро қилиб, кўргазмада иштирок этаётган кўплаб томошабинлар олқишига сазовор бўлишмоқда.

Тантанали очилиш тадбиридан сўнг, Хоразм вилоятидан ташриф буюрган сайёҳлик ташкилотлари, туроператорлар, жойлаштириш воситалари раҳбарлари, вилоят Туризмни ривожлантириш департаменти вакиллари ҳамда "Ичан-қалъа" давлат музей қўриқхонаси ходимлари вилоятнинг сайёҳлик салоҳиятини тарғиб этиб, юртимиздаги бошқа туроператорлар ва хорижий туркомпаниялар вакиллари билан туризм йўналишида ҳамкорлик қилиш борасида шартномалар имзолашга киришиб кетди.

Шунингдек, мазкур кўргазмада Шарқ бозори, “Ипак йўли лаззати” миллий таомлар фестивали, Ўзбекистон сайёҳлик бренди элчиларининг халқаро форуми, Шаҳрисабз халқаро миллий кийимлар фестивали тақдимоти, ҳунармандлар учун маҳорат дарслари ва маҳсулотлар кўргазмаси, Ўзбекистон-Россия биринчи сайёҳлик форуми ва бошқа тадбирлар ўрин олган.

Эслатиб ўтамиз, мазкур тадбирнинг асосий ташкилотчилари Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда "Миллий PR маркази" ДУК ҳисобланади.

Хоразм вилояти туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати

https://t.me/travelkhorezm

Report Page