Хоразм вилоятига Индонезиянинг “Metro TV” телеканали вакиллари ташриф буюришди

Хоразм вилоятига Индонезиянинг “Metro TV” телеканали вакиллари ташриф буюришди

Хоразм вилояти туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати

Жорий йилнинг 17-19 ноябрь кунлари Хоразм вилоятига Индонезиянинг “Metro TV” телеканали 2 нафар вакили - Evririzqi Monarshi ва Laras Pratiwi лар ташриф буюришди.

Жорий йилнинг 18 ноябр куни меҳмонлар билан Ичан Қалъада тасвирга олиш ишлари бошланди. Меҳмонлар туристик маршрут бўйлаб тасвирга олиш ишлари давомида, ипакдан гилам тўқиш ва ёғоч ўймакорлиги маҳсулотларини тайёрланиш жараёнлари, тухумбарак ва манти таомларини тайёрлаш бўйича мастер-класс, бундан ташқари “Ичан қалъа”даги Кўҳна арк, Паҳлавон Маҳмуд мажмуалари, Қози Калон мадрасаси, Калта минор ёдгорлиги, Кўҳна Арк мажмуасидаги “Оқ Шайх бобо” тепалиги ва бошқа диққатга сазовор жойлари билан танишиб, суратга олиш ишларини олиб боришди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 13-15 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида “Ипак йўлида туризм” номли XXV Тошкент халқаро туризм ярмаркасидаги тадбир доирасида Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш мақсадида, хорижий ОАВ вакиллари учун “Hosted buyers” дастури амалга оширилиши белгиланган эди. Мазкур дастурга кўра, вилоятнинг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш мақсадида, Индонезиянинг “Metro TV” телеканали Хоразм вилоятига 2 кунлик ташрифини амалга оширди.

Маълумот учун: Индонезиянинг “Metro TV” телеканали маркази Индонезиянинг Жакарта шаҳрида жойлашган бўлиб 5 миллион нафар аҳоли аудиториясини қамраб олади.

 Хоразм вилояти туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати

https://t.me/travelkhorezm

Report Page