Хоразм вилоятида семинар-тренинг бўлиб ўтди

Хоразм вилоятида семинар-тренинг бўлиб ўтди

Oila markazi

Хоразмда 26 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 июлда “Фуқаролар йиғини ҳузурида “Ота-оналар университети” жамоатчилик тузилмаси фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 554-сонли қарорининг ижроси юзасидан семинар-тренинг ўтказилди.

Семинар-тренингда туман (шаҳар) “Оила” марказининг туман (шаҳар) бўлими мутахассислари ҳамда хотин-қизлар қўмиталари бош мутахассислари иштирок этишди.

Мазкур семинарда юқоридаги қарорнинг мазмун-моҳияти атрофлича ўрганилди. Шунингдек, жойларда “Ота-оналар университетлари” фаолиятини йўлга қўйишнинг тартиб-усуллари кўрсатиб берилди.

Оилаларда ҳуқуқий масалаларда ёки ўзаро оилавий муносабатларда юзага келадиган муаммоли вазиятларни ҳал этиш йўллари экспертлар томонидан интерфаол усулларда ёритилди. Шунингдек, мазкур муаммоларни ҳал этишда тегишли ташкилотлар билан ҳамкорлик ўрнатиш тартиби конкрет мисоллар ёрдамида кўриб чиқилди. Семинар-тренингни Хоразм вилоят “Оила” маркази бошқармаси бошлиғи Равшан Бабажанов кириш сўзи билан очди. Семинарни махсус ўқув-курси раҳбари Сайёра Самандарова олиб борди. 

Вилоят Маҳалла Кенгаши раисининг ўринбосари Жамила Матчанова, Урганч Давлат Университети Миллий ғоя ва маънавият асослари кафедраси ўқитувчиси, ҳуқуқшунос Анавар Ниязметов, Урганч Давлат Университети Педагогика-психология кафедраси катта ўқитувчиси  Мақсуда Дўсметова, Урганч шаҳар Маҳалла Кенгаши раисининг ўринбосари Феруза Рамановалар ўз маърузалари билан иштирок этдилар.

Семинарнинг иккинчи босқичи Хоразмнинг барча туман (шаҳар) ларда 28-29 декабр кунлари ўтказилади.