Хоразм вилоятида ўтказилаётган ўқув-семинар дастури юзасидан

Хоразм вилоятида ўтказилаётган ўқув-семинар дастури юзасидан


Хоразм вилояти бўйича 2021 йил маҳаллий бюджет даромадларининг аниқланган режаси 1 трлн 282,3 млрд.сўм (шундан ўтказиб бериладиган даромадлар 153,9 млрд.сўм) бўлиб, ҳақиқатда 1 трлн 589,2 млрд.сўмга ёки режага нисбатан 306,9 млрд.сўм ошиғи билан бажарилди. Жумладан, фойда солиғи бўйича 81,8 млрд.сўмга, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича 65,3 млрд.сўмга, йиғимлар бўйича 43,5 млрд.сўмга сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиғи бўйича 41,2 млрд.сўмга, давлат божи бўйича 31,6 млрд.сўмга, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича 12,7 млрд.сўмга, ҳамда бошқа солиқлар бўйича 30,9 млрд.сўмга ошиқча бажарилиши таъминланди.

2021 йил даромадлар режаси барча шаҳар ва туманлар кесимида ошиғи билан бажарилиши таъминланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳаллий бюджетларнинг даромадлар базасини кенгайтириш захираларини аниқлаш ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 29 июндаги 445-сонли қарори бўйича

Хоразм вилоятида 2022 йил 1 январ ҳолатига 7 653 та ҳолатда 4,7 млрд.сўм аниқланган бўлиб, шундан 7 653 та ҳолатда 4,1 млрд.сўм ундирилиши таъминланди.

Жумладан, жисмоний шахслар мол-мулк солиғидан 2 290 та ҳолатда 402,8 млн.сўм аниқланиб, 2 290 та ҳолатда 402,8 млн.сўм, жисмоний шахслар ер солиғидан 1 155 та ҳолатда 461,7 млн.сўм аниқланиб, 1 155 та ҳолатда 421,2 млн.сўм, якка тартибдаги тадбиркорлардан 3 052 та ҳолатда 510,6 млн.сўм аниқланиб, 3 052 та ҳолатда 510,6 млн.сўм, умумовқатланиш корхоналаридан 151 та ҳолатда 393,6 млн.сўм аниқланиб, 151 та ҳолатда 390,8 млн.сўм ҳамда бошқа фаолиятлар бўйича 888 та ҳолатда 2 984,6 млн.сўм аниқланиб, 888 та ҳолатда 2 345,4 млн.сўм ундирилиши таъминланди.

Ҳурматли ўқув-семинари қатнашчилари!

Энди эътиборингизни маҳаллий бюджети харажатларининг ижросига қаратсак.

Хоразм вилояти маҳаллий бюджетининг 2021 йил харажатлар аниқланган режа 3 трлн 180,6 млрд.сўм бўлиб, қўшимча ажратилган маблағлар билан бирга хақиқатда 3 трлн 347,7 млрд.сўмга яъни 105,3 фоизга бажарилди.

Жумладан,

Ижтимоий соҳа харажатлар учун ажратилган маблағлар жами харажатнинг 64,1  фоизини ташкил қилиб, аниқланган режаси 2 трлн 137,2 млрд.сўм бўлиб, ҳақиқатда 2 трлн 140,1 млрд.сўмга яъни

100,1 фоизга бажарилиб, шундан маориф соҳасига 504,9 млрд.сўм, соғлиқни сақлаш соҳасига 978,2 млрд.сўм, маданият ва спорт соҳасига

230,4 млрд.сўм, ижтимоий нафақаларга 351,9 млрд.сўм ажратилди.

Иқтисодиёт харажатлари учун 490,9 млрд.сўм маблағ режалаштирилган бўлиб, ҳақиқатда 526,3 млрд.сўмга яъни 107,2 фоизга бажарилди.

Давлат бошқарув органларини сақлаш харажатлари учун 159,8 млрд.сўм бўлиб, ҳақиқатда 188,4 млрд.сўмга яъни 117,9 фоизга бажарилди.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини сақлаш харажатлари учун аниқланган режа 56,7 млрд.сўм бўлиб ҳақиқатда

56,7 млрд.сўмга яъни 100,0 фоизга бажарилди.

        Вилоят маҳаллий бюджети 2021 йил харажатларининг 42,9 фоизи яъни 1 434,8 млрд.сўми 1-гуруҳ (иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар) харажатларига тўғри келади. 2-гуруҳ (иш ҳақига ажратма) харажатларига 275,7 млрд.сўм, 3-гуруҳ (капитал қўйилмалар) харажатлари учун 177,1 млрд,сўм ва 4-гуруҳ (бошқа харажатлар) харажатлар учун 1 460,1 млрд. сўм молиялаштирилди.









































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































Report Page