Хоразм вилояти ҳокими Андижондан Мўйноққа пиёда йўлга чиққан фуқаро Соҳиб Ражабовга миннаддорчилик билдирди

Хоразм вилояти ҳокими Андижондан Мўйноққа пиёда йўлга чиққан фуқаро Соҳиб Ражабовга миннаддорчилик билдирди

Хоразм вилояти туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати

Аввал хабар берганимиздек, шу йилнинг 7 октябр куни Хоразм вилояти Урганч шаҳрига Андижондан Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманига сафарга отланган Соҳиб Ражабов етиб келди. Қизиқ томони сафар бошланганига 100 кундан ошган. Бунинг сабаби қаҳрамонимиз ўз саёҳатини пиёда юриб амалга оширмоқда.

Бундан мақсад эса Ўзбекистоннинг қанчалик хавфсиз давлат эканлигини исботлаш ва юртимизнинг туристик салоҳиятини кўрсатишдир.

Хоразм бўйлаб пиёда қиланган сафар давомида қаҳрамонимиз Урганч шаҳрининг сайёҳлик манзилларига ташриф буюрди.

Бундан ташқар у 9 октябр куни воҳанинг энг қадимий ва эртакнамо шаҳри ҳисобланган Хива шаҳрига етиб борди.

10 октябр куни Хива шаҳридаги "Ичан қала" давлат музей қўриқхонаси ҳудудида Хоразм вилоят ҳокими Фарҳод Эрманов ва Хоразм вилояти ҳокимининг туризм масалалари бўйича ўринбосари Темур Давлетовлар Соҳиб Ражабов билан учрашишди.

Вилоят ҳокими фуқаро Ражабовга Ўзбекистон туризмини тарғиб қилишда қилаётган меҳнатлари учун ўз миннаддорчилиги ва самимий тилакларини исҳор этди.

Эндиликда қаҳрамонимиз Соҳиб Ражабов 10-11 октябр кунлари Хива шаҳрида, 12-октябр куни "Хива қоракўл" экотуристик объекти, 13 октябр куни Қўшқўпир тумани ва 14 октябр куни Гурлан тумани бўйлаб ўзининг қизғин саёҳатини давом эттиради.

Эслатиб ўтамиз 1июль санасида Андижон вилоятининг Хонобод шаҳридан Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманига (2200 км масофа) пиёда йўлга чиққан фуқаро Соҳиб Ражабов саёҳат давомида олган тассуротларини бошқалар билан баҳам кўриш мақсадида ўзининг телеграм мессенжеридаги “Пешком по Узбекистану” (https://t.me/BezGosUzb) каналига барча сурат ва видеоларни жойлаб боради.

Хоразм вилояти туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати

https://t.me/travelkhorezm

Report Page