“Ҳоким ёрдамчиси” томонидан маҳаллани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, янги иш ўринлари ва аҳолида доимий даромад манбаи яратиш орқали уларнинг яшаш маданиятини ошириш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар

“Ҳоким ёрдамчиси” томонидан маҳаллани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, янги иш ўринлари ва аҳолида доимий даромад манбаи яратиш орқали уларнинг яшаш маданиятини ошириш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар

Shuhrat Shokirjonov

Янги тарих саҳифаларини очиб берувчи, Давлат раҳбари томонидан яратиб берилган янги тизим – “Ҳоким ёрдамчиси”нинг ислоҳотлари барча хонадонларга кириб бориши, амалга оширилаётган ишларнинг натижасини узоқ қишлоқларда яшаётган оддий одамлар ҳам хис қилиб, бунга адолатли баҳо бериши лозим.

Бу ислоҳотларни амалга оширишда “ҳоким ёрдамчи”ларидан фақат фидоийлик, яратувчанлик ва қатъийлик талаб этилади.

I. “Ҳоким ёрдамчи”ларига қўйиладиган талаблар.

“Ҳоким ёрдамчиси” лавозимига номзодларни ташлашда уларнинг мансаб ва билим даражасидан ташқари қуйидаги жиҳатларига ҳам алоҳида эътибор қаратилиши лозим.

Ҳоким ёрдамчисининг хислатлари – маҳалла учун жонини куйдирадиган, халққа яқин, ишнинг кўзини биладиган, йўқдан бор қиладиган, борини кўпайтирадиган, топшириқларни сидқидилдан бажарадиган, маҳаллани энг намунали қилиб кўрсата оладиган.

Ҳоким ёрдамчисининг фазилатлари – ақлли, камтарин, ширин сўз, истарали, маданиятли, маҳалла аҳлини орқасидан эргаштира оладиган, тадбирларни аъло даражада амалга оширадиган, бир сўз билан айтганда, фаҳм-фаросатли бўлиши керак.

Шунингдек, Арнасой тумани мисолида ижтимоий-иқтисодий ривожланиши орқада бўлган туманларнинг маҳаллаларига вилоят иқтисодий идоралари раҳбарларининг биринчи ўринбосарлари лавозимидаги раҳбар ходимлар тайинланиши мақсадга мувофиқ.

II. “Ҳоким ёрдамчи”лари ўз фаолиятини амалга оширишида эътибор қаратиши лозим бўлган асосий жиҳатлар.

“Ҳоким ёрдамчиси” маҳалладаги ижтимоий-иқтисодий ҳолатни “хонадонбай” ўрганиб, жумладан аҳолининг бандлик даражасини, оилаларнинг даромад манбаларини, томорқа ерларидан фойдаланиш ҳолатини ҳамда даромадли меҳнатга бўлган интилиши ва эҳтиёжларини таҳлил қилиб боради.

“Ҳоким ёрдамчиси” ўзига бириктирилган маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини яхшилаш, маҳалладаги ҳар бир ёшни даромад топиш манбаи ва иш билан таъминлашлари учун бор билим тажрибасини сафарбар этиши лозим, бу борада соҳага тааллуқли вазирлик ва идоралар, тармоқ корхоналари билан биргаликда барча зарурий чора-тадбирларни амалга оширади.

Бунда, “ҳоким ёрдамчиси” 2022 йилда тадбиркорликни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш мақсадида маҳалланинг ўсиш нуқтаси (драйвери) ва ихтисослашувидан келиб чиқиб, деҳқончилик, чорвачилик, паррандачилик, иссиқхоналар қуриш ва бошқа мақсадларга, шунингдек, “етакчи” тадбиркорлар ва аҳолига имтиёзли кредит ва субсидиялар ажратилиши бўйича ўзининг “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиши лозим.

1. Маҳаллаларда хизмат турларини ривожлантириш бўйича

Оғир маҳаллалардаги аҳолининг бандлигини таъминлашда, биринчи навбатда, маҳалла аҳолисининг кундалик ҳаёти учун зарур бўлган қуйидаги йўналишларда янги иш ўринларини яратишга, жумладан:

нонвойхона, қассобхона, косиблик устахонаси, сартарошхона ва гўзаллик салони, темирчилик ва чархлаш устахонаси, автомобилларга техник хизмат кўрсатувчи ихчам устахоналар, автомобилларни ювиш шахобчалари ташкил этишга эътибор қаратиш лозим;

шунингдек, маҳаллаларда бирорта ҳам бўш бино ва ер майдонлари қолмаслиги, ҳаммасини даромад топиш манбаи ва иш ўринлари яратиш объектига айлантириш керак.

2. Маҳаллаларда кўп иш ўринлари яратувчи тадбиркорлик турларини ривожлантириш бўйича

Мирзачўл туманида амалга оширилган ишлар мисолида, бир бирига яқин икки учта маҳалладаги хотин-қизлар учун бориб келиш қулай бўлган жой танлаб олиниб, енгил конструкцияли чодир (палатка)да кичик тикувчилик цехларини қуриш ва ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш лозим.

Имтиёзли кредит ва субсидиялар ажратиш эвазига аҳоли томорқаларида иссиқхоналар қуриш, енгил сув қудуқлар қазиш орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва чорва учун озуқа етиштириш мақсадида ерларни ўзлаштириб, аҳолига тарқатиш орқали кўплаб ишсиз аҳолида даромад манбаи яратиш имконияти мавжуд.

Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва юқори ҳосилдорликка эришиш мақсадида:

ҳозирда қишлоқ хўжалиги соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни таҳлил қилган ҳолда, лалми ер майдонларидан оқилона фойдаланиш;

аҳолининг катта қисми чорвачилик билан шуғулланувчи ҳудудларда озуқа (ем, хашак, силос ва сомон) тайёрлашни ақл билан йўлга қўйиш;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни адолат билан тақсимлашда жамоатчилик, депутатлар, ёшлар ва соҳада узоқ муддат тажриба орттирган мутахассисларнинг фикрларини олишга алоҳида эътибор қаратиш лозим.

3. Маҳаллаларда ишсиз ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш бўйича

Ҳозирги кунда, республиканинг барча ҳудудларида амалга оширилаётган улкан қурилишларда бу ўз навбатида, ушбу техникаларни бошқариш кўникмасига эга бўлган кадрларга бўлган эҳтиёжни келтириб чиқаради.

Мамлакатимизда улкан қурилиш, бунёдкорлик ишлари, жумладан, кўп қаватли уй-жойлар, йирик савдо комплекслари барпо этилаётганини инобатга олиб, кўтариш кранларини бошқарувчи малакали машинист йигит-қизлар, пайвандчи-чилангарларга бўлган эҳтиёжни келтириб чиқармоқда.

Бугунги кунда Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган қурилишларда юздан ортиқ кўтариш кранлари ишлатилмоқда, ушбу қурилишларда кўтариш кранларини бошқараётган машинист йигит-қизлар Тошкент вилоятининг Бекобод, Чирчиқ ва Олмалиқ шаҳарларидан келиб ишламоқда.

Шу билан бирга қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш, ерлардан самарали фойдаланиш, ҳосилдорликни йилига 2-3 баробарга кўпайтиришни таъминловчи малакали агрономларга эҳтиёж ортиб бормоқда.

“Ҳоким ёрдамчи”лари маҳаллаларда ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлашда уларни туманда эҳтиёж катта бўлган касб-ҳунарларга ўқитишга, хусусан қишлоқ хўжалиги техникаларини бошқаришга ўргатишга алоҳида эътибор қаратиш лозим.

Жумладан, Арнасой туманида ташкил этилган ўқув курслари мисолида туманлардаги касб-ҳунар коллежлари ва “Ишга марҳамат” мономарказларида ёшларни қишлоқ хўжалиги техникалари (кран, экскаватор, бульдозер, юк кўтаргич ва автокран, қишлоқ хўжалиги техникаси, қишлоқ хўжалиги, чорвачилик ва чорва озуқаси тайёрлаш қурилмалари)ни бошқариш кўникмаларига ўқитиш ҳамда шу жойнинг ўзида уларга ҳайдовчилик гувоҳномалари берилиши, шунингдек агрономлар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратган ҳолда ушбу масканлар раҳбарлари ва тегишли ташкилотлар билан биргаликда ташкиллаштириш, шунингдек ўзининг катта самарасини беради.

Ёшларни касб-ҳунар, тадбиркорлик йўналишида билим олишлари учун ўқитиш ишларига олий таълим муассасалари ректорлари, зиёлилар, мактаб директорлари, сенаторлар, фидоий инсонлар, лидерлар, эл юрт ҳурматига сазовор бўлган инсонлар, Зулфия номидаги давлат мукофоти савриндорлари, бир сўз билан айтганда, жамиятнинг барча фаоллари ўз ҳиссаларини қўшиши керак бўлади.

4. Маҳаллани ободонлаштириш, аҳолининг маданий-маърифий савиясини ошириш бўйича

Бухоро вилоятининг Олот туманида амалга оширилган ишлар мисолида маҳаллани ободонлаштиришга ҳам алоҳида эътибор қаратиш лозим.

Маҳаллада аҳолининг маданий-маърифий савиясини оширишда мактаб директорлари, олий таълим муассасалари ректорлари, қишлоқдан чиққан машҳур инсонлар, шунингдек, Ўзбекистон Қаҳрамонларини таклиф қилган ҳолда:

маданий руҳдаги маънавий-маърифий учрашувлар;

Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани мисолида ёшлар билан учрашувлар;

ёшлар ўртасида ҳар хил илмий конкурслар;

шеърият кечалари, шеърхонлик кунларини доимий равишда ўтказиб боришга алоҳида эътибор қаратилиши керак.

Бандан ташқари, маҳаллий ҳокимликлар туман (шаҳар)нинг “Энг намунали қишлоғи”, “Энг намунали мактаби”, “Энг намунали кўчаси”, “Энг намунали боғчаси”, “Энг намунали оиласи”, “Қишлоқнинг энг намунали йигит ва қизлари”, “Қишлоқнинг аълочилари” каби кўрик танловларини мунтазам ўтказиб бориши лозим.

“Ҳоким ёрдамчиси” томонидан инсон қадри учун амалга ошираётган ислоҳотларни халққа осон ва содда етказиб бориш ва одамларнинг кайфиятига ижобий таъсир этиши учун мунтазам равишда оммавий ахборот воситалари ва телевидение орқали ёритиб бориш лозим.

Report Page