Ходимларни қўллаб-қувватлаш имконияти ҳозир ҳам мавжуд

Ходимларни қўллаб-қувватлаш имконияти ҳозир ҳам мавжуд

MoliyaPress

Қоида тариқасида, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун маблағлар ажратиш тарзидаги моддий ёрдам кузда тўланади. Шундан келиб чикиб, корхоналарни аксарият рахбарлари ва бош ҳисобчилари қонунчилик буни, айтайлик апрель-майларда амалга оширишга йул куймайди деб уйлайдилар. Бу қанчалик тўғри? Ушбу саволга молия вазири ўринбосари Дилшод Султанов жавоб беради.

Ҳа, шубҳасиз, ҳақли. Моддий ёрдам – бу корхонанинг тижорат ёки ишлаб чиқариш фаолияти билан ҳеч қандай тарзда боғлиқ бўлмаган барча тўлов турларидир. Корхона ўз ихтиёрига кўра ходимларга моддий ёрдам кўрсатади, шу жумладан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни хариди учун маблағлар ажратиш тарзида. Уни қачон ва неча маротаба тўлаш юзасидан чекловлар ҳам мавжуд эмас. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун моддий ёрдам ажратиш корхона раҳбарининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
Моддий ёрдам ходимнинг бошқа даромадлари таркибига киради (СК 377-м. 10-б.).
У ижтимоий солиқ бўйича солиқ солиш объекти ҳисобланмайди (СК 403-м. 1-қ.).
Агар моддий ёрдам қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар тарзида берилса, МҲЭКМнинг 4,22 бараваригача миқдордаги суммага солиқ даври учун ЖШДС солинмайди (СК 378-м. 1-б. 3-хатбоши).
Яъни бир йил мобайнида моддий ёрдамга, уни тўлаш сонидан қатъи назар, МҲЭКМнинг 4,22 бараваригача бўлган миқдор доирасида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинмайди.
Мисол. 2020 йилнинг иккинчи чорагида корхона раҳбари ҳар ойда (апрелда, майда, июнда) ҳар бир ходимга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бериш учун 950 минг сўм миқдорида моддий ёрдам тўлаш тўғрисида қарор қабул қилди. Моддий ёрдам бериш корхона раҳбарининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Ушбу тўловларга ЖШДС солинмайди, чунки уларнинг йиғиндиси (950 000 х 3 = 2 850 000) МҲЭКМнинг 4,22 бараваридан кам -
2 866 772,6 сўм (4,22 х 679 330) (СК 378-м. 1-б. 3-хатбоши). Ушбу тўловлардан ижтимоий солиқ ҳам тўланмайди. (СК 403-м. 1-қ.).


Report Page